Қайднома

Қидирув

СТРАТЕГИЯ БОРМИ, КУПЕР?

СТРАТЕГИЯ БОРМИ, КУПЕР?

  01.08.2019 09:42
  0
  818
СТРАТЕГИЯ БОРМИ, КУПЕР?

Мана, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг илк довонида қайси жамоалар билан ўйнашимизни ҳам билиб олдик.Эктор Купер учун мутлақо омадли қуръа. Бундан яхшисини ўйлашдан маъно йўқ. Зеро, мундиалда ўйнашни режалаштирган жамоа Фаластин, Яман ва Сингапур каби рақибларни хотиржам ҳолда енгиши керак. Бунда «хотиржам» ибораси остида голлар, яъни йирик ҳисобларни назарда тутяпман. Биргина жиддий рақиб - Саудия Арабистони термаси билан баҳсларда ҳар нарса бўлиши мумкин. Оддий ифода этсак, бу гуруҳда 2-ўринни банд этган жамоада ҳам кейинги раундга чиқиш имконияти катта. Фақат саудларга қарши ўйинларда камида 3 очко олишимиз керак. Бу билан нима демоқчиман? Жамоамиз энди стратегияни 1-ўринга қўйиши шарт. Яъни Купер жамоанинг энг юқори спорт формаси навбатдаги босқич эмас, кейинги - ҳал қилувчи раунд вақтига тўғри келишини таъминлаши зарур. Кўпчилик билади, аввалги саралашларда бизга айнан аниқ стратегия етишмаган. Хўш, Купер жаноблари, Қатар-2022 йўлланмасини ютиш учун мўлжалланган стратегиянгиз тайёрми?

----------------------------------------------------------------

Мусаффо ҚОДИРОВ (Чирчиқ шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz