Қайднома

Қидирув

Роналду, Гранде ва Женнерга қара ёки «ИНСТАГРАМ» ТАРМОҒИ - ФОЙДА КОНИ

Роналду, Гранде ва Женнерга қара ёки «ИНСТАГРАМ» ТАРМОҒИ - ФОЙДА КОНИ

  01.08.2019 10:44
  0
  372
Роналду, Гранде ва Женнерга қара ёки «ИНСТАГРАМ» ТАРМОҒИ - ФОЙДА КОНИ

Махсус хизмат гуруҳи - Hopper «Инстаграм» тармоғидаги аккаунтларга қараб, спортчилар ва шоу-бизнес вакилларининг энг қимматбаҳо реклама саҳифалари рўйхатини эълон қилди. Спортчилар орасида бу йўналишда пул топиш бобида Криштиану Роналдуга етадигани йўқ. Португалияликнинг «Инстаграм»даги саҳифасида бирор маҳсулотни реклама қилиш баҳоси - 975 минг доллар. Қаранг-а, деярли бир миллион...

Энг қизиғи, 2 йилча олдин ҳам Роналду саҳифасида реклама бериш баҳоси чамаси 400 минг доллар эди. Ўтган йили Криштиану аккаунтидаги реклама изоҳи нархи кескин кўтарилиб, 750 минг долларга етди. Оддий айтганда, нарх атиги бир йил ичида нақ 87 фоиз ошди. Ўсиш бу йил ҳам давом этди, лекин бироз сокинлик билан (сумма 30 фоиз «болалади»).Дарвоқе, бу борадаги рейтингнинг кучли 10талигида футболдан нақ 8 вакил бор. Хусусан, дастлабки 4 поғона миллионлар ўйини вакилларига тегишли. Қисқаси, Роналдуга реклама баҳоси бобида ҳам айнан ҳамкасблари рақобат туғдиришга уринмоқдалар. Тўғри, Кришнинг бу борадаги устунлиги анча мустаҳкам.

«Инстаграм»: кимнинг саҳифасида реклама бериш ҚимматроҚ?

1. Криштиану Роналду (футбол)  - 975 минг доллар

2. Неймар (футбол) - 722 минг доллар

3. Лионель Месси (футбол) - 648 минг доллар

4. Дэвид Бекхэм (футбол) - 357 минг доллар

5. Леброн Жеймс (баскетбол) - 272 минг доллар

6. Роналдиньо (футбол) - 256 минг доллар

7. Гарет Бэйл (футбол) - 218 минг доллар

8. Златан Ибрагимович (футбол) - 200 минг доллар

9. Вират Коли (крикет) - 196 минг доллар

10. Луис Суарес (футбол) - 184 минг доллар

Барча машҳурлар киритилган рейтингда эса Роналду атиги 3-ўринда. Оддий айтганда, америкалик шоу-бизнес вакиллари - хонанда Ариана Гранде (996 000 доллар) ва модель Кайли Женнер (1 266 000 доллар) саҳифасида реклама қолдириш баҳоси баландроқ. Умумий рейтингнинг кучли 10талигида яна бир футболчи бор - Неймар. Бразилиялик юлдуз 9-ўриндан жой олди. Ундан олдинда Тэйлор Свифт, орқада эса Жастин Бибер бор.

Айни пайт Роналду «Инстаграм»да 176 миллион обуначига эга. У бу масалада Лионель Месси (126 млн. обуначи), Неймар (123 млн. обуначи) ва бошқа спортчилардан яққол олдинда...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz