Қайднома

Қидирув

Эътибор марказида яна Элдор Шомуродов...

Эътибор марказида яна Элдор Шомуродов...

  02.08.2019 01:59
  0
  584
Эътибор марказида яна Элдор Шомуродов...

Россиянинг «Футбол на куличках» веб-сайти Россия Премьер-лигасининг 3-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди ва унда «Ростов» футболчиси Элдор Шомуродов ҳужум чизиғи вакиллари орасига киритилди. «Ўтган мавсумда Шомуродов кўпроқ Сигурдарсоннинг ўрнига захирадан майдонга тушган бўлса, жорий мавсум ўзбекистонлик футболчи рақобатда исландиялик ҳужумчини енгди. Тулада бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши баҳсда Элдор дастлаб Ионовга голли узатма берган бўлса, ўйин сўнгида у ўз имкониятидан маҳорат билан фойдаланди. Мазкур гол якунда ғалабани таъминлади. Шомуродов ушбу учрашувда рақиб дарвозаси томон 4та зарба берди, 2 марта рақибларини қулай вазиятга чиқарди», — деб ёзилган «ФНК»да.

РПЛ 3-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3):

Дарвозабон: Андрей ЛУНЕВ («Зенит»); Ҳимоячилар: Александр СУХОВ («Уфа»), Седрик ГОГУА («Тамбов»), Хердур МАГНУССОН (ЦСКА), Сослан ТАКАЗОВ («Тамбов»); Ярим ҳимоячилар: Артур ЮСУПОВ («Динамо»), Гжегож КРИХОВЯК («Локомотив»), Роман ЕРЁМЕНКО («Ростов»); Ҳужумчилар: Иван ИГНАТЬЕВ («Краснодар»), Элдор ШОМУРОДОВ («Ростов»), Фёдор ЧАЛОВ (ЦСКА).

Шунингдек, OptaSports талқини бўйича тузилган Россия Премьер-лигаси 3-тур рамзий терма жамоасидан ҳам Шомуродовга жой ажратилди.

***

Куни кеча рус нашрларидан бири (Sport Mail.ru)да Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди ва унда қуйидагича фикрлар билдирилди: «Янги мавсум олдидан Валерий Карпин жамоанинг ўйин услубини белгилаб олди. Эндиликда унинг шогирдлари тўпни кўпроқ назорат қилганча, ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Карпин жамоани Попов, Ерёменко, Норман, Байрамян, Ионов сингари майдонни яхши кўра оладиган футболчилар атрофида тузган бўлсада, асосий планга секин-асталик билан Элдор Шомуродовни олиб чиқмоқда. Ўтган мавсумда ўзбек футболчиси асосий таркибдаги жойини Сигурдарсонга бой бериб қўйган бўлсада, ёзда Карпин исландиялик ҳужумчини бир четга суриб қўйди ва Шомуродов билан 5 йиллик шартнома тузди. Мавсумолди учрашувларнинг ўзидаёқ Элдор жамоанинг биринчи рақамли ҳужумчисига айланди. У ўтган мавсум давомида РПЛ учрашувларида 3та гол урган бўлса, янги мавсумда 3та турнинг ўзидаёқ 2 бор рақиблари дарвозасини иш-ғол қилишга улгурди. Мураббий ўтган мавсумдаёқ футболчини урган голига қараб баҳолаш ноўрин эканлигига шаъма қилганди. Аслида Шомуродовнинг асосий ютуғи голларида эмас. Унинг арсеналидаги тезкорлик ва ҳаракатчанлик ўтган мавсум «Ростов» томонидан қўлланган қарши ҳужум тактикасида катта фойда бергани таҳсинга сазовар. «Спартак» билан бўлган учрашувда Шомуродов кўзга ташланмаган бўлсада, унинг жамоа учун катта нафи тегди. «Арсенал» билан бўлган учрашувда Элдор унча-мунча ҳужумчилар бажара олмайдиган даржада катта зонада рақиб ҳимоячилари учун бошоғриқ бўлди ва уларни хавотирда ушлаб турди. Статистика ҳам сўзларимизни исботламоқда. Футболчи учрашув мобайнида рақиб дарвозасига 4 бор зарба берган. Бу энг яхши кўрсаткичлардан бири. Уч бор омадли алдаб ўтиш ва 2та ажойиб пас (айниқса, Ионовга узатилган тўпни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Жуда нозик ва ишончли пас)! Шомуродов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ гол уриши мумкин эди, бироқ дарвозабонинг устидан тўпни ташлаш учун масофа етмай қолди. Аввалига «Ростов» ўзига ўзи муаммолар ярата бошлаганди, лекин Шомуродов рақиб майдончасида қандай ўйнаш кераклиги борасида намуна кўрсатди ва ўйинни жамоаси учун деярли ютиб берди. Тўғри, «Арсенал» бу голдан сўнг жавоб қайтара олди, бироқ «Ростов» кучлироқ эди. Карпин ўзи билан фахрланса арзийди. «Арсенал»га қарши учрашувда Элдор ўзининг нақадар серқирра эканлигини ва потенциали жуда юқорилигини исботлаб берди. Агар у шу темпда ишлашда давом этса, «Ростов»да узоқ қолмаслиги аниқ!».

***

Собиқ футболчи, айни дамда бошловчилик қилаётган Евгений Савин «КраСава» кўрсатувининг навбатдаги сонида Беларуснинг «Динамо Брест» клуби ҳужумчиси Артём Милевский хизматларини «Ростов» клубига таклиф қилди. Аммо «Ростов» «Твиттер»даги расмий саҳифасида Савинга ажойиб тарзда жавоб берди. Клуб FIFA ўйинидаги кўрсаткичлар орқали жамоада ажойиб ҳужумчи борлигини унга кўрсатиб берган. «Таклиф учун раҳмат, Савин, аммо бизда яхши ҳужумчи бор», - дейилади «Ростов»нинг расмий «Твиттер» саҳифасида. Албатта, бу билан улар FIFAда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов барча кўрсаткичлар энг юқори даражада, Милевский эса аксинча, жуда паст рейтингга эгалигини кўрсатмоқчи бўлишган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz