Қайднома

Қидирув

Рашфорд опаси даъвогар

Рашфорд опаси даъвогар

  02.08.2019 04:07
  0
  335
Рашфорд опаси даъвогар

Маркус Рашфорднинг опаси «Англия гўзали» танлови финал босқичига чиқди. 22 ёшли Тамаранинг бу ютуғи «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини илҳомлантирса, ажабмас. Зеро, у «Англия гўзали» танловининг 55 нафар финалчиси қаторидан жой олди. Ҳал қилувчи раундга чиқиш учун бутун мамлакатдан йиғилган нақ 20 минг ҳурлиқо даъвогарлик қилди. Энди Анг-лиянинг мутлақ гўзали 1 август кунига белгиланган финалда аниқланади.

Тамара - Маркусга фақат ота томондан опа. Яъни уларнинг оналари бошқа-бошқа аёл. Тамара Рашфорд Салфорд университетида таҳсил олган ва ҳозирда маркетинг ва коммуникация бўйича ёрдамчи мутахассис сифатида ишлайди. Ўзининг айтишича, агар танловда ғолиб чиқса, мукофот пулидан бир қисмини Macmillan Cancer Suppor хайрия ташкилотига тақдим этади. У шу йўл билан 3 йилча олдин саратон хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмган бобосини хотирламоқчи. «Ўйлайманки, танловнинг энг яхши томони - бу хайрия ишлари учун тушадиган маблағ, - деди Тамара Рашфорд. - Кўпчилик ушбу танловни фақат ташқи кўринишга эътибор қаратиладиган гўзалларнинг одатий мусобақаси сифатида қабул қилади. Лекин маълум маънода бундай эмас. Шунчаки, босқичларнинг хилма-хиллигига қаранг - хайрия учун маблағ йиғиш, спортга бағишланган раунд, иқтидорлар шоуси. Булар айрим қизиқарли босқичлар, холос». Дарҳақиқат, шундай - «Англия гўзали» танловида иштирокчиларнинг ташқи қиёфалари эмас, асосан ички ва ижтимоий фазилатларига эътибор қаратилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz