Қайднома

Қидирув

Янги қоида қўл келди...

Янги қоида қўл келди...

  02.08.2019 10:31
  0
  300
Янги қоида қўл келди...

Яқиндагина амалга татбиқ этилган футболдаги янги қоидаларнинг ҳам, таъбир жоиз бўлса, ўзига яраша камчиликлари бор экан. Аниқроғи, бу дарвоза олдидан ўйинга киритиладиган эркин зарба билан боғлиқ.

Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги «Милан» - «Бенфика» ўйини (0:1) пайти эътиборга молик бир воқеа кузатилди. Португалияликлар дарвозабони Одиссеас Влаходимос ҳимоячи шериги билан тўпни ноодатий тарзда ўйинга киритишди.

Ушбу ҳолатни ўз кўзи билан кўрганларда табиий савол туғилади: шундай қилиш мумкинми? Эндиликда мумкин - айниқса, футбол қоидаларига киритилган ўзгартиришлардан кейин. Эндиликда дарвоза ёнидан эркин зарба берилаётганда, тўп 16 метрли ҳудудни тарк этиши шарт эмас. Бу қоида эффектли ўйин вақтини кўпайтириш учун киритилганди.

Келинг, расмиятчиликни бир четга суриб, вазиятни соддароқ тарзда тушунтиришга уриниб кўрамиз. Ёдингизда бўлса, авваллари кипер дарвоза олдидан эркин зарба тепаётганда, тўпни ё рақиб ярим майдончаси томонга ёки жарима майдончаси ташқарисида турган шеригига узатиши белгиланганди. Янги қоидаларга кўра, бундан буён дарвозабон жарима майдончаси ичида турган жамоадошига ҳам тўпни йўллаши мумкин. Демак, юқорида қайд этилган ҳолатда «Бенфика» футболчилари қоидани бузишмаган.

Мавриди келганда, аввалроқ кузатилган шунга ўхшаш бир ҳолатни ҳам ёдга олиш истаги туғилди. қоидаларда «трикинг», яъни махсус трюклар деган тушунча ҳам бор. Яқинда «ПСЖ» иштирокидаги ўйинда Марко Верратти ёнида ҳеч ким йўқ бўлсада, ерда турган тўпни боши билан ўз дарвозабонига узатишга қарор қилганди, натижада кипер тўпни қўлига ушлаши мумкин бўларди. Кўпчилик шундай фикр юритаётганда, ҳакам ўйинни тўхтатиб, Верраттига сариқ карточка кўрсатганди. «Махсус трюк» деганда айнан шу нарса назарда тутилганди.

Хўш, сизнингча, «Бенфика» дарвозабони ва ҳимоячиси иштирокида амалга оширилган ҳаракат ҳам трикингми?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz