Қайднома

Қидирув

Бокс: Шаҳобиддин Зоировдан нокаут ва бошқа боксчиларимизнинг натижалари

Бокс: Шаҳобиддин Зоировдан нокаут ва бошқа боксчиларимизнинг натижалари

  02.08.2019 09:29
  0
  470
Бокс: Шаҳобиддин Зоировдан нокаут ва бошқа боксчиларимизнинг натижалари

Доғистоннинг Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнирида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Эркаклар ўртасида барча вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилди.

Эътиборлиси, ушбу босқич доирасида рингга кўтарилган 10 нафар боксчимиздан еттитаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Вакилларимиз орасида Шаҳобиддин Зоиров озарбайжонлик рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратгани, шубҳасиз, куннинг чиройли ғалабаларидан бири бўлди.

-52 кг: Аброр Қодиров – Ихлас Глисчанов (Туркманистон) 5:0

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Мирмеҳти Меҳдизода (Озарбайжон) 1-раундда нокаут

-56 кг: Абдулхай Шораҳматов – Билол Мхари (Тунис) 5:0

-60 кг: Отабек Холматов – Магомед Тиновасов (Россия) 5:0

-64 кг: Жаҳонгир Расулов – Гусейн Магомедов (Россия) 0:5

-69 кг: Темур Саидов – Игер Оганисян (Украина) 0:5

-69 кг: Билол Мирзараҳимов – Тамирлан Хангишиев (Россия) 5:0

-75 кг: Акмурад Гаффаров – Даниил Тетерев (Россия) 5:0

-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Рамазон Дадачев (Россия) 5:0

-91 кг: Шаҳзод Сулаймонов – Магомед-Султан Мусаев (Россия) 1:4

Таъкидлаш жоиз, +91 килограмм вазн тоифасида терма жамоамиз вакили Лазизбек Муллажонов қуръа натижасига кўра, беллашувни ярим финалдан бошлайди. Шу тариқа Муллажонов билан ҳисоблаганда 8 нафар боксчимиз мусобақанинг ярим финалига йўл олган.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz