Қайднома

Қидирув

Неймар мукофот пулларидан маҳрум қилинди

Неймар мукофот пулларидан маҳрум қилинди

  02.08.2019 15:33
  0
  327
Неймар мукофот пулларидан маҳрум қилинди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар клубдан 5 миллион евро миқдоридаги мукофот пулини ололмайдиган бўлди.

Sport.es портали тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболчи ФИФАнинг энг яхши футболчисига бериладиган «The Best» соврини учун даъвогарларнинг кучли ўнлигига кирса, 3 миллион евро мукофот олиши шартномада белгилаб қўйилган. Аммо Неймар бу рўйхатдан ўрин олмади. Бундан ташқари, 27 ёшли футболчи таътилдан кейин «ПСЖ» машғулотларига ўз вақтида етиб келмагани учун 2 миллион евродан маҳрум этилганди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансфер пайтида «Барселона»га қайтишни истамоқда. У парижликларнинг ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмаяпти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz