Қайднома

Қидирув

БАДЖО ХАТОСИНИ ЭСЛАБ...ёхуд ЖЧ-94 ФИНАЛИ ОМАДСИЗЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

БАДЖО ХАТОСИНИ ЭСЛАБ...ёхуд ЖЧ-94 ФИНАЛИ ОМАДСИЗЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

  03.08.2019 05:07
  0
  560
БАДЖО ХАТОСИНИ ЭСЛАБ...ёхуд ЖЧ-94 ФИНАЛИ ОМАДСИЗЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

Яқинда Роберто Баджонинг 11 метрли нуқтадан «бетакрор» зарба йўллаганига 25 йил бўлди. Бутун футболнинг жуда қайғули лаҳзаси. Ҳа, «сеҳрли думча» лақабини олган бетакрор Роберто Баджо бундан 25 йил аввал АҚШда ташкиллаштирилган мундиал финалининг пенальтилар сериясида шундай хатога йўл қўйгандики, нафақат Италия, балки бутун дунё футболи жамоатчилиги бир зум карахт бўлиб қолганди. Хуллас, «Сеҳрли думча» 11 метрли нуқтадан осмондаги «ой»ни мўлжалга олгач, якунда жаҳон кубоги бразилияликлар мулкига айланган эди. Бугунги фотожамланма воситасида ўша хато оқибатида жаҳон чемпиони мақомидан мосуво бўлган аламзада итальянларга эътибор қаратамиз. Чунончи, уларнинг кейинги тақдирлари қандай кечгани ва ҳозирда нима билан машғул эканликлари кўпчиликни қизиқтирса керак.

 

Жанлука ПАЛЬЮКА (ҳозир 52 ёш). Дарвозабон ЖЧ-94дан кейин «Интер» сафига қўшилди ва «неразурралар»нинг УЕФА кубогида зафар қучишларига катта ҳисса қўшди. Фаолиятини эса 2007 йил якунлади. Жанлука ҳозирда «Болонья» ёшлар жамоасига устозлик қилмоқда.

 

Роберто МУССИ (ҳозир 55 ёш). Айнан ўша йили «Парма»га қайтди ва яна 5 мавсум ўйнагач, футбол билан хайрлашди. Роберто бу орада Италия кубогида ғалаба нашидасини сурди, қолаверса, УЕФА кубогининг икки карра соҳиби бўлди. Ҳозир эса футболдан йироқ.

 

Франко БАРЕЗИ (ҳозир 59 ёш). Итальянларни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган футболчи пенальтилар сериясида илк зарбани амалга оширганди. Бироқ унинг уринишидан сўнг тўп дарвоза тўсинидан анча баланд «учди» ва футбол дунёси буюк сардор кўз ёшига гувоҳ бўлди. Барези шу-шу миллий жамоа сафида бошқа ўйнагани йўқ. Янги асрнинг илк йиллари «Милан» мураббийлар штабида ишлаган Франко энди фахрийлар ўртасидаги ўйинларда иштирок этиш билан чекланяпти.

 

Паоло МАЛЬДИНИ (ҳозир 51 ёш). Италия футболининг буюк ҳимоячиси самаралари фаолиятига нуқта қўйгач, аввалига телевиденияда ишлади, шунингдек, Италия радиосида мусиқали эшиттиришни олиб борди. Фақат 2018 йили «Милан»га қайтиб, клубнинг стратегик тараққиёт бўйича директори лавозимини эгаллади. Ҳозир эса «Милан» техник директори вазифасини бажармоқда.

 

Антонио БЕНАРРИВО (ҳозир 50 ёш). 2000 йилдан эътиборан «Парма» бошланғич таркибига кам кира бошлаган бўлсада, мавсум-2002да фаолиятидаги охирги совринни ютди (Италия кубоги). Бутсани эса 2004 йили михга илди. Бенарриво ҳозирда қурилиш бизнеси билан шуғулланмоқда.

 

Никола БЕРТИ (ҳозир 52 ёш). «Интер»дан кетган футболчи аввалига «Тоттенхэм», кейин «Алавес» шарафини ҳимоя қилди, профессионал фаолиятига эса узоқ Австралияда нуқта қўйди. Берти охирги вақтларда «Италия 1» каналида телешарҳловчи бўлиб ишламоқда.

 

Дино БАДЖО (ҳозир 47 ёш). Айнан 1994 йилнинг ёзида «Парма» билан шартнома тузиб, кейинчалик жамоа етакчисига айланди ва УЕФА кубогини 2 марта боши узра баланд кўтарди. Пармаликлар билан хайрлашганидан кейин эса яна 5та жамоа сафида ўйнаб, 2008 йили футболчилик фаолиятига барҳам берди. Роберто Баджонинг укаси мавсум-2011Ғ2012да «Падова» мураббийи ролида ишладию, шундан сўнг ракурсдан тушиб қолди, ҳисоб.

 

Деметрио АЛЬБЕРТИНИ (ҳозир 47 ёш). Ўша эсдан чиқмайдиган пенальтилар сериясида Италия термасининг иккинчи зарбасини ўз зиммасига олиб, гол урган футболчи  «Милан»да нақ 14 йил ўйнаб, клуб тарихида ёрқин из қолдирди. Лекин Альбертини охирида 2005 йили «Барселона»да тўп сурди. Ҳозирда уни «Милан» афсоналари иштирокидаги ўйинлар чоғи майдонда кўриш мумкин.

 

Роберто ДОНАДОНИ (ҳозир 55 ёш). ЖЧ-94 таъсиридами, орадан 2 йил ўтгач, айнан АҚШга йўл олди. Ваҳоланки, MLSга юзланишидан олдин ҳаттоки, «Реал»дан ҳам таклиф олганди. Тўғри, Донадони океан ортида узоқ ушланиб қолмади. Яъни 1 мавсум ўйнагач, яна «Милан» либосини кийди. Футболчилик фаолиятига эса Саудия Арабистонида нуқта қўйди ва кейинчалик нақ 9та жамоага устозлик қилди. Хусусан, Италия терма жамоасини Евро-2008 1Ғ4 финалига олиб чиқди. Ҳозирча охирги иш жойи «Болонья» клуби бўлиб қолмоқда.

 

Роберто БАДЖО (ҳозир 52 ёш). «Сеҳрли думча» итальян футболининг 3та грандида ҳам ўйнади. Яъни «Ювентус», «Интер» ва «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилди. Охирида эса «Брешия»да ўзини кўрсатишга уринди ва 2004 йили катта футболдан кетди. Баджо шундан сўнг автобиография ёзди ва бу асарда мураббийлар билан келишолмай, кўп бора жанжаллашганини анча ошкора ёзди. Энди ҳаттоки, болалар даврасида ҳам тўп теполмаяпти, чунки айтишича, эски жароҳатлар сира тинчлик бермайди...

 

Даниеле МАССАРО (ҳозир 58 ёш). Ўша пенальтилар сериясида гол уролмаган яна бир футболчи. Лекин Массаро Италия терма жамоаси тарихида ЖЧда гол муаллифига айланган энг ёши катта футболчи сифатида рекорд ўрнатган эди (33 ёш 36 кун). Айни пайт «Милан» тизимида жамоатчилик билан ишлаш менежери сифатида ишлаётган Массарони тез-тез гольф майдонида учратиш мумкин. У шунингдек, маълум вақт Италиянинг пляж футболи терма жамоасига сардорлик ҳам қилди.

 

Луижи АПОЛЛОНИ (ҳозир 52 ёш). Вақт ўтиши билан жароҳатлар туфайли ўйини сустлашган Луижи 2000 йили «Парма»дан кетди (бу клубда 13 йил ўйнаганди) ва яна 2 мавсум «Верона» шарафини ҳимоя қилгач, бутсасини михга илди. Шундан сўнг «В» ва «D» серияларининг кўплаб клубларини бошқарди. Аполлони жумладан, мавсум-2018Ғ2019ни «Модена» бошқарувида ўтказди.

 

Альбериго ЭВАНИ (ҳозир 56 ёш). Ўша омадсиз серияда пенальтини муваффақиятли амалга оширган икки итальяндан бири. Бироқ унинг терма жамоадаги фаолияти жуда қисқа давом этди. Тўғри, клуб футболида ҳам катта муваффақият қозонмаган Эвани ҳозирда Италия миллий жамоасининг техник директори лавозимини эгаллаб турибди.

 

Арриго САККИ (ҳозир 73 ёш). Жамоа бош мураббийи Евро-96даги омадсизликдан кейин истеъфога чиқди. Кейин «Милан» бошқарувини қўлга олди, бироқ қониқарсиз натижалар туфайли яна ишдан айрилди. Саккининг «Атлетико»даги фаолияти ҳам унча омадли чиқмади. Шунга қарамай, 2011 йили Италия футболи «Шуҳрат зали»дан жой олди. Умуман, Сакки 2014 йили нафақага чиқди.

Манба: чемпионат.сом

ЖЧ-94 финали баёноти    

Бразилия

0:0

Италия

 

Пенальтилар серияси

 

Марсио Сантос 
Ромарио 
Бранко 
Дунга 

3:2

1994 йил 17 июль

«Роуз Боул» стадиони, Пасадена
Томошабин: 94 194
Бош ҳакам: Шандор Пуль (Венгрия)

 Барези
 Альбертини
 Эвани
 Массаро
 Роберто Баджо

 

 

Бразилия

 

 

 

 

Дар.

1

Клаудио    Таффарел

 

Ҳим.

2

Жоржиньо

 

 21'

Ҳим.

13

Алдаир

 

 

Ҳим.

15

Марсио Сантос

 

 

Ҳим.

6

Бранко

 

 

Яр. ҳим.

5

Мауро Сильва

 

 

Яр. ҳим.

8

Дунга (сар.)

 

 

Яр. ҳим.

17

Мазиньо

  4'

 

Яр. ҳим.

9

Зиньо

 

 106'

Ҳуж.

11

Ромарио

 

 

Ҳуж.

7

Бебето

 

 

Захирадан майдонга тушганлар

 

Ҳим.

14

Кафу

 87'

 21'

Ҳуж.

21

Виола

 

 106'

Бош мураббий

 

Карлос Альберто Паррейра

 

 

 

Дар.

1

Жанлука Пальюка

 

Ҳим.

8

Роберто Мусси

 

 35'

Ҳим.

6

Франко Барези (сар.)

 

 

Ҳим.

5

Паоло Мальдини

 

 

Ҳим.

3

Антонио Бенарриво

 

 

Яр. ҳим.

14

Никола Берти

 

 

Яр. ҳим.

13

Дино Баджо

 

 95'

Яр. ҳим.

11

Деметрио Альбертини

 42'

 

Яр. ҳим.

16

Роберто Донадони

 

 

Ҳуж.

10

Роберто Баджо

 

 

Ҳуж.

19

Даниэле Массаро

 

 

Захирадан майдонга тушганлар

 

Ҳим.

2

Луижи Аполлони

 41'

 35'

Яр. ҳим.

17

Альбериго Эвани

 

 95'

Бош мураббий

 

Арриго Сакки

 

 

 

Ҳакамлар бригадаси

Қанот ҳакамлари

Венансио Сарате (Парагвай)

Муҳаммад Фанои (Эрон)

Захира ҳаками

Франсиско Оскар Ламолина (Аргентина)

Ўйин регламенти

Асосий вақт - 90 дақиқа

«Овертайм» - 30 дақиқа

Пенальтилар серияси

Захира лимити - 2та } дарвозабонни алмаштириш

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz