Қайднома

Қидирув

«Наполи» ПСВ билан келишиб олди

«Наполи» ПСВ билан келишиб олди

  03.08.2019 12:34
  0
  279
«Наполи» ПСВ билан келишиб олди

«Наполи» раҳбарияти ПСВ билан мексикалик ҳужумчи Ирвин Лосанонинг трансфери борасида келишиб олди. Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, неаполликлар унинг трансфери учун 42 миллион евро тўлашади. Шунингдек, «Наполи» 24 ёшли футболчининг ўзи билан ҳам келишиб олди. Томонлар шу кунларда 5 йиллик шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, Лосанонинг ПСВ билан шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етарди. Эйндховенликлар уни 2017 йили Мексиканнинг «Пачука» клубидан 8 миллион евро эвазига сотиб олишган.

Олдинроқ Лосанога «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Челси», «Милан» ва «Реал» клублари қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz