Қайднома

Қидирув

«Сурхон» «Локомотив»ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборди

«Сурхон» «Локомотив»ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборди

  04.08.2019 21:12
  0
  317
«Сурхон» «Локомотив»ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборди

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Сурхон» – «Локомотив» учрашуви ўз якунига етди. Термизда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 7-дақиқада Сардор Мирзаев жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин ҳам «Локо» футболчилари бир нечта қулай имкониятларгаэга бўлишди, бироқ улар самарасиз бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар ҳимояда хатога йўл қўйишди. 39-дақиқада Азамат Исроилов рақиб ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам кичик устунлик «темирйўлчилар» томонида бўлди, бироқ бу ҳисобда акс этмади. 82-дақиқада Абдул Азиз Юсупов мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда «Локо» дарвозаси томонига пенальти белгиланди. Шундан кейин Ислом Тўхтахўжаев асабларини жиловлай олмади ва ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Сурхон» кубок чорак финалига йўл олди. «Локомотив» эса мусобақани тарк этди.

СОСА СОLA ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ

«СУРХОН» – «ЛОКОМОТИВ» - 3:1 (1:1)

Голлар: 0:1 - 7 Мирзаев, 1:1 - 39 Исроилов, 2:1 - 82 Юсупов, 3:1 - 90+3, пенальти Станоевич.

Сурхон: Сардор Қобулжонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров, 60), Раҳматулло Бердимуродов, Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Элдор Бойматов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.

Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Ариагнер Смит Медина, 65), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Арсланмират Аманов, Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Қобулжонов (15), Тўхтахўжаев (90+1)

Четлатиш: Тўхтахўжаев (90+1)


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz