Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: "Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди..."

Самвел Бабаян: "Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди..."

  04.08.2019 23:18
  0
  353
Самвел Бабаян:

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Сурхон" майдонида (3:1 ҳисобида) учралган мағлубиятдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи навбатда рақибларни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугун ташаббус бизнинг томонда бўлди. Аммо ҳимояда йўлга қўйилган қўпол хатолардан кейин ўйинда иккинчи рақамли бўлиб кўринган жамоа ғалабани қўлга киритди. Ҳимояда хатоларимиз катта эканлиги кўриниб турибди. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳимоя ва ҳужумнинг боғланиши эса муаммо бўлаяпти.

Бугун таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Чап қанот ҳимоячимиз Олег Зотеев жароҳатланганди. Унинг ўрнини марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирдик. Балки хатоларнинг бир қисми шу жиҳат билан боғлиқдир. Умумий олганда эса ўйин сифатимизда кичик пасайишни кўрдим. Шу боисдан хатоларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилаш борасида ишлашимиз керак. Пенальти? Буни муҳокама қилиш мен учун жуда қийин. Чунки вазият мен учун унчалик кўринмади. Тўғрисини айтсам, бу ҳозир муҳим ҳам эмас. Ҳимоядаги хатоларимизни тахлил қилиш мен учун муҳимроқ.
***

"Сурхон" жамоасининг вақтинчалик устози Владимир Андреев ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ғалабаларга осонликча эришилмайди. Шу боисдан улар ёқимли бўлади. Умуман олганда ўйин оғир ўтди. Ўйин томонлама биз рақибларга мағлуб бўлдик. Аммо йигитлар ўзларида куч топа олишди, мувозанатни тиклашди ва ҳисобда олдинга ҳам ўта олишди. Йигитлар ҳақли ғалабага лойиқ эдилар. Уларни табриклайман.

Ўзбекистон Кубогидаги барча жамоалар узоққа боришни ўйлайди. Бу совринни қўлга киритиш - клуб раҳбарлари, футболчилари, мураббийларининг орзуси. Аммо бунга лойиқ ҳам бўлиш керак. Яна бир бор рақиб ушбу рақиб билан ўйнаймиз. Айта оламанки, навбатдаги ўйин бундан-да оғир ўтади.


Манба: "Локомотив" ФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz