Қайднома

Қидирув

Клопп: «Ҳозир кимнинг тайёргарлиги қай даражада эканини билиш қийин»

Клопп: «Ҳозир кимнинг тайёргарлиги қай даражада эканини билиш қийин»

  05.08.2019 10:33
  0
  267
Клопп: «Ҳозир кимнинг тайёргарлиги қай даражада эканини билиш қийин»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия суперкубоги доирасида бўлиб ўтган «Манчестер Сити»га қарши ўйин (1:1, пенальтилар - 4:5) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Иккинчи бўлимда жуда кучли ўйин намойиш қилдик. «Манчестер Сити» ва биз мавсумга бир хил тарзда тайёргарлик кўрдик. Ўйиндан кейин Кевин де Брюйне билан гаплашиб, шу хулоса келдикки, ҳозир кимнинг тайёргарлиги қай даражада эканини билиш қийин.

Камида дурангга ҳақли эдик. Ўйин сўнгида рақиб дарвозабони бир неча вазиятларда жамоасини қутқаргани ўйин тақдирини ҳал қилди. Ҳафсалам пир бўлмади. Боиси, ўйинимиз савияси ғалабадан муҳимроқ бўлди. Биз тўғри футбол ўйнаш олишимиз мумкинлигини биламиз.

Биринчи бўлимга яхшироқ чоғланишимиз мумкин эди. Шунга қарамай, гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда баъзи нарсаларга ўзгартириш киритдим. Ғалаба қозонишни истагандик. Аммо ўйин сўнгида бироз омад етишмади. «Ман Сити»ни табриклайман», – деди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz