Қайднома

Қидирув

Пуйоль менежер бўладими?

Пуйоль менежер бўладими?

  05.08.2019 21:47
  0
  301
Пуйоль менежер бўладими?

«Барселона» раҳбарияти жамоанинг собиқ сардори Карлес Пуйолга ички тизимда менежер сифатида ишлашни таклиф қилди. Лекин собиқ футболчи ҳозирча аниқ жавоб бермади. Чунончи, 41 ёшли Пуйоль айни пайт агентлик билан шуғулланяпти. Эслатма, у 1999-2014 йиллар оралиғида «Барселона» сафида тўп сурган. Дарвоқе, Пуйолнинг айтишича, Каталония клубининг ашаддий рақиби - «Реал» вақтида уни ўз таркибига қўшиб олишга роса уринган экан. «Ҳа, «Реал» 2 марта мени сотиб олишни хоҳлаган. Лекин шундоқҳам жаҳоннинг энг яхши клубида эдим. Ўзим «Барселона» билан совринлар ютишни истаганман, шунинг учун қолганман. Мадридликлар илк марта 2001|2002 йиллар мавсумида мен билан шартнома тузишга ҳаракат қилишган. Орадан 3 йил ўтгач, «Реал» бош мураббийи лавозимини эгаллаган Камачо мен ва Роналдиньони ўз жамоасида кўришни хоҳлаганди», - деди Пуйоль Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz