Қайднома

Қидирув

Ғарбий Осиё чемпионати: Саудия Арабистони Қувайтга мағлуб бўлди

Ғарбий Осиё чемпионати: Саудия Арабистони Қувайтга мағлуб бўлди

  05.08.2019 22:33
  0
  327
Ғарбий Осиё чемпионати: Саудия Арабистони Қувайтга мағлуб бўлди

Биласиз, келаси ойдан эътиборан Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга бу босқичда аудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда Ироқда Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси томонидан ўтказиладиган минтақа чемпионати старт олди. Унда  Саудия Арабистони, Фаластин ва Яман терма жамоалари иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони терма жамоаси илк ўйинини Қувайт термасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Саудия таркибида голни «Ал Таавун» клуби аъзоси Раби Суфяни киритди. Саудия Арабистони навбатдаги учрашувини 7 август куни Баҳрайнга қарши ўтказади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz