Қайднома

Қидирув

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистон термаси ҳақида фикр билдирди

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистон термаси ҳақида фикр билдирди

  06.08.2019 21:45
  0
  347

ЖЧ-2022да саралаш босқичидаги илк рақибимиз Фаластин терма жамоаси бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини 5 сентябрь куни Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Маълумки, ушбу юрт терма жамоаси ҳозирда Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида иштирок этяпти. 

Фаластинликлар бунгача учта ўйинда майдонга тушиб, аввалига Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, иккинчи беллашувда Ироққа 1:2 ҳисобида имклониятни бой беришди ва кеча Ливан билан 0:0 ўйнашди. 

Жамоа бош мураббийи Нуриддин Оулд Али мазкур мусобақа ҳамда сентябрда бошланадиган ЖЧ саралаш баҳслари ҳақида фикр билдирди. 

- "Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишдан мақсадимиз битта: жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш. Ўйлайманки, бу мусобақа орқали ўз тажрибамизни ошириб боряпмиз. Яна бир ойдан сўнг ЖЧ-2022 саралаш босқичи бошланади ва бор кучимиз мана шунда ойдинлашади". 

- "ЖЧ саралашдаги илк учрашувни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жуда яхши шаклланган жамоа. Биз Ғарбий Осиё чемпионатида Ироққа мағлуб бўлдик ва Ливан билан дуранг ўйнадик, шунга қарамай ишлашда давом этяпмиз. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда кўп ишлашимиз керак. Ҳозирда жамоа учун энг муҳими кўплаб мухлислар қаршисида тўп тепганда ўзини йўқотиб қўймаслик. Чунки саралаш баҳслари бошланса ҳар хил стадионда ўйнаймиз". 

- "Биз энди ишнинг бошида турибмиз. Терма жамоа ўтган ой йиғилиб бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўра бошлади. Ғарбий Осиё чемпионатида ҳозирча маҳаллий футболчилар ёрдамидан фойдаланяпмиз. Лекин жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида легионерларни ҳам чақирамиз"- дейди Фаластин терма жамоаси бош мураббийи.


Манба: the-afc.com, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz