Қайднома

Қидирув

Қойил, Вадим Карленович!

Қойил, Вадим Карленович!

  07.08.2019 01:40
  0
  513
Қойил, Вадим Карленович!

Вадим Абрамовнинг бугун «Бунёдкор» билан қайд этаётган натижаларига қараб, беихтиёр терма жамоамизнинг энг яхши даврини эслаяпман. Ўзбекистон миллий жамоаси бирор бош мураббий қўл остида Вадим Абрамов давридагидек ҳужумкор футбол намойиш этмаган бўлса керак. Оддий мисол, мураббий истеъфосига олиб келган Эрон термасига қарши кечган ўша омадсиз ўйин лавҳаларини бир кўз олдингизга келтиринг. Оҳ-оҳ, қандай ўйин-а... Форслар ҳимоядан чиқолмай қолгандилар, фақат Юичи Нишимуранинг хатоси... Айтинг, Эрон термасига яна қачон шундай дадил қаршилик кўрсатганмиз? Тўғри, энди «Абрамов ўшанда истеъфога чиқарилмаганида, терма жамоамизни Бразилия-2014 мундиалига олиб борарди, барибир» қабилида афсусланишдан бирор маъни йўқ. Муҳими, Вадим Карленович бугун «Бунёдкор»да барчасини исботламоқда, футболимизга наф келтирмоқда. Шундай экан, у олқишларга муносиб!

-------------------------------------------------------------------

Шавкат БОЗОРОВ (Бувайда тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz