Қайднома

Қидирув

Майдон марказидаги моҳир

Майдон марказидаги моҳир

  07.08.2019 05:53
  0
  183
Майдон марказидаги моҳир

11 август куни «Пахтакор»-79 фожиасига 40 йил тўлади. Шу муносабат билан шонли жамоада ажойиб ўйинлар кўрсатиб, кейинчалик ўша машъум воқеа туфайли ҳалок бўлганларни ёдга олишда давом этамиз. Навбатдаги қаҳрамонимиз майдон марказига «ўт қўйиш»га қодир футболчи - Александр Иванович Корчёнов.

Маълумот учун

Александр Корчёнов 1949 йил 4 августда таваллуд топган. Амплуаси - ярим ҳимоячи. Қозондаги «Трудовие резерви» футбол жамоасида шуғуллана бошлаган. Кейинчалик «Рубин» (Қозон)да - 1967-1970, «Энергия» (Чебоксари)да - 1971, «Автомобилист» (Нальчик)да - 1971-1972, «Пахтакор» (Тошкент)да - 1973-1979 йилларда тўп сурган. «Пахтакор»да етти мавсум ўйнаган. Олий лигада - 126 (3), биринчи лигада - «Пахтакор» учун - 70(9) учрашувда майдонга тушган. Ўзбекистон термаси таркибида Собиқ иттифоқ халқлари Спартакиадасида иштирок этган.

 

Қозон футболи тарбияланувчиси Александр Корчёнов Қозонда «Трудовие резерви» мураббийи А.Дятлов қўл остида футбол билан шуғуллана бошлаган эди. У ерда келажакда шўролар футболи ва «Динамо» (Киев) жамоасининг ёрқин юлдузига айланган Виктор Колотов билан бирга ўйнар эди. Футбол таълимини ўрганишни у Нальчикда мураббийлар Н.Сентябрев ва В.Кирша қўл остида давом эттирди. 1967 йилдан 1971 йилгача Қозоннинг «Рубин»ида ўйнади, бироқ кейин яна Нальчикка ўтиб кетди ва маҳаллий «Спартак»да тўп сурди. У ҳам барча тенгдошлари сингари олий лига усталари жамоасида ўйнашни орзу қиларди. 1973 йилнинг охирида В.Соловьёв уни Тошкентга таклиф қилди.

Ўзининг дастлабки интервьюларида А.Корчёнов шундай деганди: «Футболчи асосийси, шундай ўйнаши керакки, фаолияти тугагандан кейин одамлар уни кўплаб турли совринларни қўлга киритган олий даражали футболчи сифатида эслашсин. Мен учун эса бугунги кунда жамоанинг асосий таркибида ўйнаш ва унда маҳкам ўрнашиб қолиш муҳимдир. Аммо бунда шуни тушундимки, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Ўзининг юлдузли соатини кутишни уддалайдиган ўйинчи ўз устида тинмай ишлаши керак ва шунда албатта ғолиб чиқади...»

Тошкент жамоаси учун ўйнар экан, у жуда кўплаб дўстлар орттирди. Ўзининг энг яхши, фидокорона, тиришқоқлик, чидамлилик билан олиб борган ўйинларини Александр айнан «Пахтакор»да намоён эта олди. Корчёнов майдонда жангчи эди. Оғир дақиқаларда тез-тез ўртоқларини олдинга ундарди. У ажойиб фазилатларга эга бўлган - тезкор ўйин, чидамлилик, тўпни ишлашда аниқлик, керакли вақтда ўйинни зиммасига олиш, ҳужумга киришиш. Саша ғоятда ҳозиржавоб ва серқирра эди. Жамоада у норасмий етакчи эди, ҳатто Ан ва Фёдоров ҳам уни чексиз ҳурмат қилишарди, бир неча йил Корчёнов жамоа сардори этиб тайинланганди. Александр ҳақиқий спортчи эди, интизомга риоя қиларди, чекмасди ва ичмасди.

Тошкентда кенжа ўғли кичик Александр Корчёнов отасининг касбини давом эттирди. Пойтахтнинг турли футбол жамоаларида тўп сурган эди. Тўнғич ўғли Сергей Корчёнов эса ҳарбий соҳани танлади. Лекин Сергейнинг кенжа ўғли Руслан Корчёнов, бобосидай футболчи бўлишни орзу қилиб, бугунги кунда Қозоннинг машҳур «Рубин» жамоаси академиясида футбол сирларини ўрганмоқда.

Александр Корчёнов Қозон шаҳар (Татаристон, Россия) қабристонига дафн этилган. Кенотаф Тошкентдаги 1-рақамли қабристонда жойлашган «Пахтакор»-79 мемориал коплексида ўрнатилган.

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Александр Корчёнов катта меҳнат қобилияти ва яхши тезлик кучига эгалиги билан ажралиб турарди».

Олег БАЗИЛЕВИЧ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz