Қайднома

Қидирув

Стефани, ҳуштагинг созми?

Стефани, ҳуштагинг созми?

  07.08.2019 16:37
  0
  290
Стефани, ҳуштагинг созми?

14 август куни футбол тарихида ўзгача янги саҳифа очилади. Истанбулда Европа суперкубоги-2019 учун бўладиган ўйинни аёл рефери бошқариб боради. Йўқ, УЕФА эркаклар жамоалари ўртасидаги баҳсни илк марта гўзал жинс вакилига ишониб топшираётгани йўқ. Мисол учун, швейцариялик Николь Петинья вақтида УЕФА кубоги саралаш босқичи доирасида ўтказилган «Стабек» - «Хеккен» ва «Стреймур» - «Манчестер Сити» ўйинларида ҳакамлик қилганди. У шунингдек, Швейцария кубоги финалини бошқариб борган, яна Лихтенштейн - Греция учрашувида ҳам ишлаган. Бироқ Петинья хоним меҳнат дафтарчасидаги бирор ўйин мақоми бўйича Европа суперкубогига етолмайди, барибир. Хуллас, «Ливерпуль» ва «Челси» ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган франциялик 35 ёшли Стефани Фраппар УЕФАнинг юксак ишончига кирган биринчи аёл реферидир.

 

Стефани хоним 11 йилдан буён футбол ҳаками сифатида фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, у вақтида жонажон шаҳарчаси - Эрбле-Сюр-Сенда ўйнаш баробарида ҳакам вазифасини ҳам бажарган. Кейинчалик ўйин қоидаларини тўлиқ ўзлаштирган Стефани аёллар футболидаги ишидан қониқмай, ўзини эркаклар йўналишига урди - аввалига болалар миқёсидаги турнирларда тажриба тўплади, кейин навбати билан ярим ҳаваскорлар лигаси (тўртинчи дивизион), Лига 3 ва Лига 2га ўтди. Шу йил 28 апрель куни эса Фраппар хоним «Амьен» - «Страсбур» ўйинида элит дивизиондаги дебютини нишонлади. Яна бир ҳафтадан кейин эса «Ницца» - «Нант» учрашувини ҳам Стефанига ишониб топширишди. Мана, у энди яна бир янги қадам - халқаро дебют олдида турибди. Буниси чинакам синов, албатта.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz