Қайднома

Қидирув

Лукаку «МЮ» сафига қайтмайдиган кўринади...

Лукаку «МЮ» сафига қайтмайдиган кўринади...

  07.08.2019 11:37
  0
  360
Лукаку «МЮ» сафига қайтмайдиган кўринади...

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Андерлехт» сафида шуғулланмоқда. Бу ҳақда Sport Mediaset хабар тарқатди. Маълум бўлишича, футболчи бир неча кундан бери Бельгия клуби сафида машғулотларда иштирок этмоқда. Лукаку 6 июль куни «МЮ» сафига қайтиши керак эди, аммо у қайтмади.

Лукаку ёзги трансфер пайтида манкунианликлар сафини тарк этишни истамоқда. Унга «Интер» ва «Ювентус» клублари томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Аммо «МЮ» бу жамоалар билан футболчининг трансферини келиши олмаяпти. «Юве» ҳужумчиси Пауло Дибала эса ўзаро ўйинчиларни алмашиш доирасида «МЮ»га ўтишни истамади.

Ромелу Лукаку 2017 йилда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтган эди. У фаолияти давомида «Андерлехт», «Челси», «Вест Бромвич» ва «Эвертон» шарафини ҳимоя қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz