Қайднома

Қидирув

«Реал» Погба трансферига Бэйлни қўшмоқчи

«Реал» Погба трансферига Бэйлни қўшмоқчи

  07.08.2019 14:51
  0
  988
«Реал» Погба трансферига Бэйлни қўшмоқчи

«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери борасида манкунианликларга сўнгги таклифни юборади.

Marca тарқатган хабарга кўра, мадридликлар 26 ёшли футболчи учун «МЮ» талаб қилаётган 150 миллион евро миқдоридаги пул тўламоқчи эмас. Нархни тушириш учун эса «Қироллик клуби» келишувга Гарет Бэйлни қўшмоқчи.

Аввалроқ «Реал» «Юнайтед»га Погба учун ярим ҳимоячи Хамес Родригес ва 30 миллион евро таклиф қилган эди, аммо рад жавобини олди.

Погба учун «Ювентус» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Аммо туринликларни ҳам 150 миллион евро миқдоридаги талаб қаноатлантирмайди. «Кекса синьора» франциялик футболчининг трансфери доирасида ярим ҳимоячи Блейз Матюиди ва ҳужумчи Марио Манжукични манчестерликларга таклиф қилишган эди.

Погба якунланган мавсумда «МЮ» сафида барча мусобақалар доирасида 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урди ва 11та голга узатма берди. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz