Қайднома

Қидирув

Игнатий Нестеров Суперлигага қайтди

Игнатий Нестеров Суперлигага қайтди

  07.08.2019 18:48
  0
  502
Игнатий Нестеров Суперлигага қайтди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ дарвозабони Игнатий Нестеров «Локомотив»га қайтди. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилди. Ташкилот барча жамоаларга ёзда келган ва кетган футболчиларни эълон қилиб келяпти. Дея хабар бермоқда tribuna нашри.

«Локомотив»га келиб қўшилган футболчилар қаторида Игнатий Несторов ҳам бор. Осиё Кубогидан сўнг Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клубига ўтган ва допинг истеъмол қилгани сабаб 8 ойга дисквалификация қилганди. Октябрь ойидан майдонга тушишига рухсат берилган Нестеров август ойидан расмий машғулотларда қатнашиши мумкин.

Нестеров Осиё Кубогидан аввал айнан «Локомотив»да ўйнарди. Дарвозабон 2014 йилда «темирйўлчилар» сафига ўтган. 7 йил «Пахтакор»да, 4 йил «Бунёдкор»да ўйнаган Нестеров фаолиятини 2000 йил «Динамо» сафида бошлаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz