Қайднома

Қидирув

«Реал» ҳимояда мутлақо ношуд

«Реал» ҳимояда мутлақо ношуд

  08.08.2019 09:44
  0
  479
«Реал» ҳимояда мутлақо ношуд

«Қироллик клуби» июль ойида нақ 16та гол қўйиб юборди. Аслида «Мадрид»нинг минус белгиси остидаги голлари сони бундан ҳам кўп бўлиши керак эди. Ҳа, трансферлар ҳозирча Зайниддин Зиданга айтарли наф келтираётгани йўқ. Франциялик мураббий жамоаси қандайдир ярим ой ичида 5та ўртоқлик ўйини ўтказди, жумладан, Audi Cup турнири доирасида 2 марта майдонга тушди. Умуман, «Мадрид» 5 майдан буён илк марта муайян ўйинни асосий вақтда ўз фойдасига ҳал қилди - 31 июль куни «Фенербахче» 5:3 ҳисобида доғда қолдирилди. Бироқ ҳаттоки, Карим Бензема номига ёзилган «хет-трик» ҳам камлик қилиши ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Реал» фақат охирги ярим соатда ҳисобда олдинга чиқиб олди...

 

«Реал» ҳозирча ҳимояда ўта ношуд кўринмоқда. Дейлик, жамоа Нью-Жерсида «Атлетико»дан нақ 7та гол қабул қилиб олди. Ўзини биринчи рақамли кипер сифатида мақтаган Тибо Куртуа илк 45 дақиқаликдаёқ 5 бора ожиз қолганига нима дейсиз? Бечора Зидан ўйиндан кейин ўзини оқлаш учун маъноли сабаб ҳам тополмади: «Биз бугун ўртоқлик ўйини ўтказдик, «Атлетико» эса йўқ».  Аммо бундай «ўртоқлик» тезда унутилмайди-да. Аслида АҚШда ҳам, «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда ҳам мадридликларга омад кулиб боқди қайсидир маънода. Зеро, рақиб футболчилари агар бир қатор ўта яхши имкониятлардан тўғри фойдаланишганида, «Реал» янада шармандали ҳолатга тушиши ҳеч гап эмасди. Ҳа, Зизу ҳимоя устида ҳали кўп ишламаса бўлмайди, ахир мавсум старти тобора яқинлашмоқда. Агар «Мадрид» мудофааси июль ойидаги каби мажолсиз ўйнашда давом этса, унда нима бўлишини тасаввур қилиш ҳам қийин...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz