Қайднома

Қидирув

СТАДИОН МАСАЛАСИ ҲАЛ

СТАДИОН МАСАЛАСИ ҲАЛ

  08.08.2019 14:05
  0
  474
СТАДИОН МАСАЛАСИ ҲАЛ

Сентябрь ойида жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади. «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган «Фаисал Ал-Ҳусайни» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур баҳсга тайёргарлик доирасида 28 августдан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

Маълумки, Фаластин терма жамоаси ҳозирда /арбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида иштирок этяпти. Фаластинликлар бунгача учта ўйинда майдонга тушиб, аввалига Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, иккинчи беллашувда Ироққа 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди ва Ливан билан 0:0 ўйнашди. Жамоа бош мураббийи Нуриддин Оулд Али мазкур мусобақа ҳамда сентябрда бошланадиган ЖЧ саралаш баҳслари ҳақида фикр билдирди.

- /арбий Осиё чемпионатида иштирок этишдан мақсадимиз битта: жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш. Ўйлайманки, бу мусобақа орқали ўз тажрибамизни ошириб боряпмиз. Яна бир ойдан сўнг ЖЧ-2022 саралаш босқичи бошланади ва бор кучимиз мана шунда ойдинлашади. ЖЧ саралашидаги илк учрашувни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жуда яхши шаклланган жамоа. Биз ғарбий Осиё чемпионатида Ироққа мағлуб бўлдик ва Ливан билан дуранг ўйнадик, шунга қарамай, ишлашда давом этяпмиз. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда кўп ишлашимиз керак. Ҳозирда жамоа учун энг муҳими - кўплаб мухлислар қаршисида тўп сурганда ўзини йўқотиб қўймаслик. Чунки саралаш баҳслари бошланса, ҳар хил стадионда ўйнаймиз. Биз энди ишнинг бошида турибмиз. Терма жамоа ўтган ой йиғилиб, бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўра бошлади. /арбий Осиё чемпионатида ҳозирча маҳаллий футболчилар ёрдамидан фойдаланяпмиз. Лекин жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида легионерларни ҳам чақирамиз, - деди Фаластин терма жамоаси бош мураббийи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz