Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» мавсумни иродали ғалаба билан бошлади

АПЛ: «Тоттенхэм» мавсумни иродали ғалаба билан бошлади

  10.08.2019 23:29
  0
  363
АПЛ: «Тоттенхэм» мавсумни иродали ғалаба билан бошлади

Англия премьер лигаси 1-тури доирасидаги «Тоттенхэм» ҳамда «Астон Вилла» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»да бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Аввалига 9-дақиқадаёқ меҳмонлар Макгиннинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратган мезбонлар 73-дақиқада Ндомбеленинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида эса Кейн дубль қайд этиб, жамоасининг уч очко олишига замин яратди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 1-ТУР

ТОТТЕНХЭМ – АСТОН ВИЛЛА - 3:1 (0:1)

10 август, 21:30. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 9 Макгинн, 1:1 – 73 Ндомбеле, 2:1 – 86 Кейн, 3:1 – 90 Кейн.

Тоттенхэм: Льорис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Роуз, Санчес, Уинкс (Эриксен, 64), Сиссоко, Ламела (Нкуду, 88), Ндомбеле (Скипп, 90), Лукас Моура, Кейн.

Астон Вилла: Хитон, Тэйлор, Аль-Мухаммади, Мингз, Энгельс, Хурихэйн (Дуглас Луис, 82), Макгинн, Эль-Гази, Грилиш, Трезеге (Хота, 59), Уэсли (Коджиа, 74).

Огоҳлантиришлар: Ламела (87).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz