Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари якунланди. Мусобақада "B" гуруҳидан ўрин олган АГМК футзал жамоаси учта беллашувда 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда "квартет"ни 2-ўрин билан якунлади ҳамда чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Гуруҳда дастлаб якунда "квартет" ғолибига айланган "Тай Сон Нам"га ютқазган вакилларимиз қолган иккита турни муваффақиятли ўтказишди ва "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" клубларини доғда қолдиришди. Шу тариқа "B" гуруҳида 6 очко тўплаган жамоамиз иккинчи поғонани эгаллаб, мусобақанинг чорак финалига чиқди.
Қайд этиш керакки, мазкур босқичда эндиликда жамоамиз "A" гуруҳи ғолиби билан куч синашади. Мазкур рақиб ким бўлишини эса бугун кечроқ ўтадиган Таиланднинг "Порт" ва Қирғизистоннинг "Эрем" жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин расман билиб оламиз. Ҳозирча эҳтимолий рақиб эса мезбонлар "Порт" жамоаси бўлади. Чунки улар айни дамда икки турдан кейин гуруҳда йўқотишларсиз боришмоқда ва пешқадамликни сақлаб туришибди.
Александр Петров бошчилигидаги АГМК футзал жамоаси мазкур мусобақада тарихдаги илк ғалабани қайд этиш билан биргаликда чорак финал йўлланмасини ҳам нақд қилгани қувонарли. Бу ғалаба ва натижа бугун Қурбон Ҳайитини нишонлаётган юртдошларимиз учун қўшалоқ байрамга айланди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал беллашуви 14 август куни, соат 18:00да бўлиб ўтади.
Футзал. Осиё чемпионати
«B» гуруҳи, 3-тур.
"Ал Райян" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) 5:7
Голлар: Муҳаммад Тоҳирий (1, 1:0), Даврон Чориев (3, 1:1), Ихтиёр Ропиев (5, 1:2), Муҳаммад Сафарий (10, 2:2), Даврон Чориев (13, 2:3), Акбар Усмонов (17, 2:4), Акбар Усмонов (18, 2:5), Муҳаммад Сафарий (22, 3:5), Муҳаммад Сафарий (24, 4:5), Муҳаммад Тоҳирий (26, 5:5), Ҳусниддин Нишонов (28, 5:6), Ихтиёр Ропиев (34, 5:7).
"Ал Райян": 1. Абдулраҳмон ал-Қаҳтон, 12. Аҳмад Ҳалил, 13. Али ал-Ажми, 2. Мааз Юсуф, 3. Саад ал-Моҳаннади, 4. Муборак ал-Жарбоий, 5. Саид ал-Булуши, 6. Муҳаммад Сафарий, 7. Муҳаммад Тоҳирий, 8. Абдулраҳмон ал-Яфий, 9. Хазем Сами Салим, 10. Абдуллоҳ Салим, 11. Рашид ал-Боинин, 14. Муборак ал-Мухаза.
АГМК - Дастлабки бешлик: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Илҳом Ҳамроев, 6. Ҳусниддин Нишонов, 7. Дилшод Раҳматов.
Захирадагилар: 2. Аббосбек Ўлмасбеков, 3. Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 9. Алан Аминов, 10. Акбар Усмонов, 11. Тимур Бердиев, 12. Даврон Чориев, 13. Исломбек Бийтураев, 14. Анасхон Раҳматов.
Манба: interfutbol.uz, uff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20