Қайднома

Қидирув

Гюндоганга ишонч катта

Гюндоганга ишонч катта

  12.08.2019 11:50
  0
  327
Гюндоганга ишонч катта

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган билан ўртадаги шартнома муддатини узайтирди. Янги келишувга кўра, 28 ёшли футболчи 2023 йилнинг июнь ойига қадар «шаҳарликлар» сафида қолади. Аввалги шартнома 2020 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди. Германиялик турк «Сити» сафига 2016 йили қўшилганди. Ўшанда «шаҳарликлар» унинг трансфери учун Дортмунднинг «Боруссия»сига 27 миллион евро тўлашган. Гюндоган ортда қолган давр ичида «Манчестер Сити»да бинойидек статистикага эришди: 115та ўйин, 17та гол урди ва 17та самарали узатма. Асосийси, у жамоанинг Англия чемпионатида 2 марта ғолиб чиқишига муносиб ҳисса қўшди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz