Қайднома

Қидирув

Англия премьер-лигаси. 1-тур: «МЮ» «Челси»ни «савалади»

Англия премьер-лигаси. 1-тур: «МЮ» «Челси»ни «савалади»

  12.08.2019 12:11
  0
  367
Англия премьер-лигаси. 1-тур: «МЮ» «Челси»ни «савалади»

Англия чемпионати-2019|2020 1-туридан ўрин олган 10та учрашувдан 5таси томонлардан бирининг йирик ҳисобли ғалабаси билан якунланди. Аниқроқ айтсак, «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Бернли», «Брайтон» ва «МЮ» мавсумни жуда тетик бошлади. Айниқса, «қизил иблислар»нинг «Олд Траффорд»да «Челси» дарвозасини 4 бора ўққа тутишгани эътиборга молик.

**  АПЛ-2019|2020нинг илк голи «Ливерпуль» - «Норвич» ўйинининг 7-дақиқасида юзага келди. Бу вазиятда Дивок Ориги узатмасидан сўнг ҳимоячи Грант Хэнли ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа АПЛ тарихда 2-марта автогол билан бошланди. Мавсум-2015|2016да ҳам шундай бўлганди. Ўшанда «Тоттенхэм» вакили Кайл Уокер «МЮ» билан баҳсда автогол муаллифига айланган эди.

**  «Ливерпуль» етакчиси Муҳаммад СалоҳАПЛдаги фаолияти давомида 23-жамоага қарши майдонга тушди. Хуллас, «Норвич» мисрлик футболчи голидан жабр чеккан 21-клуб бўлди. Салоҳ ҳозирча фақат «МЮ» ҳамда «Суонси» дарвозасига йўл тополмаган, холос. Ваҳоланки, у бу жамоаларга қарши тегишлича 4 ва 2 марта майдонга тушган.

**  «Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги АПЛдаги 65-ўйинда 16-голини нишонлади. Умуман, у барча турнирлар ҳисобидан юбилей - 100-ўйинини ўтказди.

**  «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлинг «Вест Хэм» билан ўйинда «хет-трик» қайд этди. 24 ёшли футболчи АПЛнинг 1-турида 3та гол уришга эришган 8-футболчидир. Бундан олдин 2010|2011 йиллар мавсумида «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Англия чемпионатини «хет-трик» билан бошлаганди.

**  Майк Дин АПЛ тарихида VAR тизимидан фойдаланган биринчи ҳакам бўлди. У «Вест Хэм» - «Манчестер Сити» ўйининг 53-дақиқасида Габриэль Жезус голини видеотакрор тизими аралашуви билан ҳисобга олмади.

**  «Манчестер Сити» тўпурари Серхио Агуэро «Вест Хэм»га қарши ўйинда «шаҳарликлар» либосида урган голлари сонини 165тага етказиб қўйди. Раҳим Стерлинг эса «Сити» тўпурарларининг умумий рўйхатида 5-ўринга кўтарилди (50та гол).

**  «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бирданига 2та антирекордни такрорлади. Биринчидан, лондонликлар 12 мавсум бадалига АПЛнинг 1-турида илк марта мағлубият билан бошлашди. «Челси» чемпионатнинг илк ўйинида охирги марта 2007 йили Авраам Грант бошқарувида омадсизликка йўлиққанди. Эътиборли томони, ўшанда ҳам «аристократлар» «МЮ» олдида ожиз қолишганди - 0:2. Иккинчидан, «Челси» 41 йилдан буён чемпионатнинг 1-турида йирик ҳисобли мағлубиятга учраган эмасди. Жамоа бундан олдин 1978 йили «Мидлсбро»га 2:7 ҳисобида ютқазганди. Умуман, Лэмпард мураббийлик фаолиятидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди.

**  «МЮ» устози Оле-Гуннар Сульшер «Челси»га қарши ўйинда ўртача ҳисобда 24 ёшу 227 кунлик футболчиларни майдонга туширди. Бу Англия чемпионати тарихида 1-турда ҳаракатланган энг ёш таркибдир.

 

9 август

ЛИВЕРПУЛЬ - НОРВИЧ - 4:1 (4:0)

Ливерпуль. 53333 томошабин.

Голлар: Хэнли (7-авт.), Салоҳ (19), ван Дейк (28), Ориги (42) - Пуки (64).

Ливерпуль: Алиссон (Адриан, 39), Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Милнер, 86), Ориги (Мане, 74).

10 август

ВЕСТ ХЭМ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:5 (0:1)

Лондон. 59870 томошабин.

Голлар: Габриэль Жезус (25), Стерлинг (51, 75, 90+2), Агуэро (84-пен.).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Стоунз, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне (Гюндоган, 79), Родри Эрнандес, Давид Сильва (Фоден, 80), Маҳрез, Габриэль Жезус (Агуэро, 69), Стерлинг.

БЕРНЛИ - САУТГЕМПТОН - 3:0 (0:0)

Бернли. 19784 томошабин.

Голлар: Барнс (63, 70), Гудмундссон (75).

БОРНМУТ - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 1:1 (0:0)

Борнмут. 10714 томошабин.

Голлар: Мефам (62) - Шарп (88).

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ЭВЕРТОН - 0:0

Лондон. 25151 томошабин.

Эвертон: Пикфорд, Коулмэн, Кин, Мина, Динь, Шнайдерлин, Андре Гомеш (Гбамен, 45), Ришарлисон, Сигурдссон (Дэвис, 79), Бернард, Кэлверт-Льюин (Кин, 69).

Четлатиш: Шнайдерлин (76,  Э.).

УОТФОРД - БРАЙТОН - 0:3 (0:1)

Уотфорд. 20245 томошабин.

Голлар: Дукуре (28-авт.), Андоне (65), Мопе (77).

ТОТТЕНХЭМ - АСТОН ВИЛЛА - 3:1 (0:1)

Лондон. 60407 томошабин.

Голлар: Ндомбеле (73), Кейн (86, 90) - Макгинн (9).

Тоттенхэм: Льорис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Санчес, Роуз, Ндомбеле (Скипп, 90), Уинкс (Эриксен, 64), Сиссоко, Ламела (Н~Куду, 88), Лукас Моура, Кейн.

11 август

ЛЕСТЕР - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 0:0

Лестер. 32015 томошабин.

Лестер: Шмейхель, Эванс, Рикарду Перейра, Сеюнжю, Чилуэлл, Мэддисон, Тилеманс, Чоудури (Барнс, 61), Н~Диди, Перес (Олбрайтон, 76), Варди.

Вулверхэмптон: Руи Патрисиу, Кастро, Боли, Коуди, Доэрти, Моутинью, Дендонкер, Рубен Невеш (Саисс, 81), Беннетт, Хименес, Диогу Жота (Кутроне, 76).

НЬЮКАСЛ - АРСЕНАЛ - 0:1 (0:0)

Ньюкасл. 47635 томошабин.

Гол: Обамеянг (58).

Арсенал: Лено, Чемберс, Монреаль, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гендузи, Жака, Уиллок (Себальос, 64), Мхитарян (Мартинелли, 84), Нелсон (Пепе, 71), Обамеянг.

МЮ - ЧЕЛСИ - 4:0 (1:0)

Манчестер. 73620 томошабин.

Голлар: Рашфорд (18-пен., 67), Мартиаль (65), Жеймс (81).

МЮ: де Хеа, Линделёф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Погба, Лингард (Мата, 86), Мактомини, Перейра (Жеймс, 74), Мартиаль, Рашфорд (Гринвуд, 86).

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Кристенсен, Маунт, Баркли (Пулишич, 58), Жоржиньо (Канте, 73), Ковачич, Педро, Абрахам (Жиру, 66).

 

2-ТУР

17 август (шанба)

16:30     Арсенал - Бернли

19:00     Астон Вилла - Борнмут

19:00     Брайтон - Вест Хэм

19:00     Норвич - Ньюкасл

19:00     Саутгемптон - Ливерпуль

19:00     Эвертон - Уотфорд

21:30     Манчестер Сити - Тоттенхэм

18 август (якшанба)

18:00     Шеффилд Юнайтед - Кристал Пэлас

20:30     Челси - Лестер

19 август (душанба)

00:00     Вулверхэмптон – МЮ

 

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Чамаси 60-дақиқагача жуда тез ҳаракатландик. Кейин эса тўп назоратига кўпроқ эътибор қаратдик. «Норвич»га ҳурмат бажо келтираман: бу жамоа тажовузкор футбол намойиш қилди ва ўз ўйинидан завқланди. Иккинчи бўлим бошидаёқ 5-6-голларни уришимиз мумкин эди, аммо бунинг ўрнига «Норвич» дарвозамизни ишғол этди. Шундан сўнг хавфли вазият юзага келмади, аммо ҳисобни ушлаб қолиш учун кўп меҳнат қилдик. Кейинги 2та ўйинда ақлни ишга солишимиз керак: баъзи ўзгаришлар воситасида икки мураккаб баҳсда 6 очко олишимиз керак. Ҳозир кайфиятимиз аъло. Зеро, 60 дақиқа суперфутбол кўрсатдик. Якуний ярим соатдаги ўйинимиз эса мавсум старти учун нормал ҳолат.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Биринчи ўйин, сафарда 5:0 - бу ақл бовар қилмас натижа, албатта. Лекин бугун кузатилган баъзи камчиликларни  тўғрилаш учун техник ва тактик жиҳатлар бўйича ишлашимиз керак. Қанотларда ўйнайдиган йигитлар гол уришни эплашса, жамоангиз маҳсулдорлиги ошади. Стерлинг жуда фаол кўринди. Умуман, у аксарият мавсумолди ўйинларида гол урганди. Тўғри, Раҳим бугун биринчи бўлимда янада яхшироқ ўйнаса бўларди. VAR тизимининг зарарингизга ишлашига руҳан тайёр туриш керак. Хотиржамликни сақлаш ва кучли бўлиш ҳам муҳим. VAR ўйин динамикасини ўзгартириб юборди, фақат жамоалар эмас, томошабинлар учун ҳам. Бу кейинги ўйинлар учун ажойиб дарсдир.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz