Қайднома

Қидирув

Ёшариш даври

Ёшариш даври

  12.08.2019 13:08
  0
  481
Ёшариш даври

«Реал» агар «Аякс»дан Донни ван де Беекни сотиб олса, жамоа таркибида 23 ёшгача бўлган футболчилар сони 11 нафарга етади. AS нашрининг хабар беришича, ҳозир «қаймоқранглилар» асосий жамоасида U-23 тоифага мансуб 10 нафар футболчи бор (уларнинг 8 нафари 21 ёш ёки кичикроқ): Андрей Лунин (20 ёш), Альваро Одриосола (23 ёш), Эдер Милиато (21 ёш), Федерико Вальверде (21 ёш), Винисиус Жуниор (19 ёш), Родриго (18 ёш), Марко Асенсио (23 ёш), Иброҳим Диас (20 ёш), Лука Йович (21 ёш) ва Такефуса Кубо (18 ёш).

Ушбу футболчилардан фақат дарвозабон Андрей Лунин жамоадан кетиши мумкин. Аниқроғи, у фаолиятини ижара келишуви асосида «Леганес» ёки «Вальядолид»да давом эттирса керак. Кубо ва Родригонинг «Кастилья»га жалб қилиш ёки асосий жамоада қолдириш масаласи эса ҳамон очиқ турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz