Қайднома

Қидирув

Олег Базилевичга бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Олег Базилевичга бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

  13.08.2019 13:02
  0
  339
Олег Базилевичга бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Тошкентда украиналик кино ижодкорлари “Базиль” лақабли украиналик футболчи ва мураббий Олег Базилевичга бағишланган ҳужжатли фильм суратга олмоқда. Украина кино компанияси Тошкентда “Пахтакор 79” футбол жамоасини бошқарган таниқли украиналик футболчи ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олишни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий кино комиссияси маълумот берди.

Базиль

Фильм номи “Базиль”, деб номланади. Фильмни Украинанинг “Магика-Фильм” кинокомпанияси суратга олмоқда.

Фильм футбол эмас, инсон тақдири ҳақида

Тасвирга олиш гуруҳи фильм учун кадрлар тўпламоқда. Улар жойларга ташриф буюриб, ўша йиллардаги хотиралар ва воқеаларга боғлиқ бўлган одамлар билан учрашади. 

“Фильм футбол ҳақида эмас, балки инсон тақдири ҳақида. Фильмдаги энг таъсирли лаҳзалар айнан Тошкент билан боғлиқ”, дейди сценарий муаллифи ва режиссер Роман Ширман.

“Базиль” ва “Пахтакор”

Олег Петрович Базилевич 1979 йилда кўплаб таниқли ўзбек футболчилари ўйнаган Тошкентнинг “Пахтакор” клубини бошқарган. Кетма-кет 5 ғалабадан сўнг, 1979 йил 11 августда ўша машъум ҳалокат рўй берган. Авиаҳалокатда бутун жамоа вафот этган. Фақат Олег  Базилевич мўъжизавий равишда омон қолган. У 2018 йил октябрь ойида вафот этди.


Манба: www.togri.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz