Қайднома

Қидирув

Яна Олимпия терма жамоасини "муҳокама" қилишди...

Яна Олимпия терма жамоасини "муҳокама" қилишди...

  13.08.2019 13:01
  0
  638
Яна Олимпия терма жамоасини

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Терма жамоа мураббийлар штаби ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, олдиндаги масъулиятли мусобақа – U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан таништиришди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонч билдириши ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ўз навбатида ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига муносиб ҳозирлик олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини билдириб, асосий мақсад – Таиландда ўтадиган мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш эканини айтиб ўтишди. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz