Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич истеъфога чиқарилди. У билан бирга мураббийлар штабининг барча аъзоларига, жумладан Олег Лужний, Висенте Гомес ва Максим Шацкихга ҳам жавоб берилди.
Жамоани кейинги ўйинларга ким тайёрлаши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Чемпионлар Лигаси саралашининг 3-босқичида Бельгиянинг «Брюгге» клуби тўсиғидан ўтолмади. Сафарда 0:1 ҳисобида ютқазган киевликлар ўз майдонида 3:3 ҳисобини қайд этишди холос. Натижада «Динамо» Хацкевич қўл остида қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқолмади.
Александр ХацкевичАлександр Хацкевич «Динамо» клубида 2017 - 2019 йиллар давомида ишлади. Жамоа бу давр мобайнида икки марта Украина Суперкубогини қўлга киритди. Шунча марта чемпионатнинг кумуш медали совриндори бўлди.
Максим Шацких 2017 йилдан бери Хацкевичнинг ассистенти бўлиб ишлаб келаётган эди. У Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади – 61та ўйинда 34та гол.
Манба: kun.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20