Қайднома

Қидирув

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи якунланди

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи якунланди

  15.08.2019 04:40
  0
  16

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ўтказилмоқда.
Айни кунларда мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқичлари ўтказилмоқда. Биринчи бўлиб Тошкент шаҳрида мусобақанинг Республика босқичида қатнашувчи жамоа аниқлаб олинди. Кеча Олмазор туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Чарм тўп-2019”нинг Тошкент шаҳар босқичи ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтди. Финалда Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси Юнусободнинг “Отчопар” маҳалласи ёшларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритишди.

 

Тақдирлаш маросимида футбол жамоатчилиги вакиллари, фахрийлар, ЎФА ҳамда вазирлик ходимлари,ОАВ вакиллари иштирок этишди. 











 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz