Қайднома

Қидирув

11 АВГУСТ...

11 АВГУСТ...

  17.08.2019 02:15
  0
  190
11 АВГУСТ...

Ям-яшил майдон ҳам сарғайган чоғда,

Узоқда минг қалблар ҳайратли доғда.

Ўн биринчи август, булутли осмон,

Унсиз йиғлаганди, эшитган инсон...

 

Ёз чилласи баланд учса турналар,

Кемтик кўнгиллар дарди бир тирналар.

Ёдга тушар «Пахтакор» даври шу он,

Самода сочилган ўн етти ўғлон...

 

Номим чиқсин дея Ўзбекистонда,

Ватан учун жавлон уриб майдонда.

Манзилга етмаган ўн етти ўғлон,

Мухлислар қалбида яшайди ҳар он.

 

Эҳ, улар Европа чемпионлари,

Эҳ, ўзбек футболи истиқболлари.

Ўн гулидан бир гули очилмаган,

Ўзбегимнинг эркатой ўғлонлари.

------------------------------------------

Фарҳоджон УМРЗАҚОВ

(Фарғона шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz