Қайднома

Қидирув

Фарғонада Ўзбекистон чемпионати якунланди, Наманганлик ёшлар биринчи ўринни егаллади

Фарғонада Ўзбекистон чемпионати якунланди, Наманганлик ёшлар биринчи ўринни егаллади

  17.08.2019 15:01
  0
  354
Фарғонада Ўзбекистон чемпионати якунланди, Наманганлик ёшлар биринчи ўринни егаллади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги БЎСМ ва ИБЎСМларда спортнинг футбол тури билан шуғулланувчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ташкил этмоқда.

Фарғона вилоятида 2006 йилда туғилганлар футболчилар ўртасидаги мамлакат чемпионати баҳслари якунланди. Унда 12 та жамоа иштирок этди. Якунда Наманган жамоаси финалда Андижонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур ёш тоифасида чемпионликни тантана қилди.Финал

Наманган 1:0 Андижон

Гол: Жўрабек Ҳамиджонов. 

Совриндор жамоалар:

1) Наманган

2) Андижон

3) Сурхондарё

3) Фарғона

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Темур Кападзе ва Носир Отақўзиевлар томонидан совғалар топширилди.

Энг яхши дарвозабон –  (Андижон вилояти) Мелиев Муҳаммаджон

Энг яхши ҳимоячи –  (Фарғона вилояти) Турсунов Мухаммадсоҳиб

Мусобақа тўпурари –  (Наманган вилояти) Зокиржонов Абдулазиз

Энг яхши ўйинчи – (Сурхондарё вилояти) Панжиев Умарали






Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz