Қайднома

Қидирув

Жароҳат шунга арзийди...ми?

Жароҳат шунга арзийди...ми?

  17.08.2019 18:52
  0
  331
Жароҳат шунга арзийди...ми?

11 ёшли Луи Фалер - «Ливерпуль» мухлиси. У акаси билан бирга «қизиллар» бошқарувидаги автомобилларни тўхтатиб, суратга тушишга одатланишган. Улар Ван Дейк, Фабиньо, Клопп, Шакири ва Чемберлен иштирокида «селфи» қилишни уддалашганди. Навбатдаги «нишон» - Салоҳни тўхтатиш чоғида эса нохуш ҳодиса рўй берди.

Болалар мисрлик ҳужумчининг автомобилини кузатиб, унинг ортидан югуришаётганда, Фалер симёғочга бориб урилиб, ерга йиқилди ва оқибатда бурнини синдириб олди.

Фалер Мелвудда, «Ливерпуль» базаси жойлашган ҳудудга яқин жойда яшайди. Мазкур воқеа содир бўлган пайтда Салоҳ аввалига индамай ўтиб кетди, лекин кўп ўтмай ортига қайтди. «Мо келганида, барчамиз нима содир бўлганини тушунишга ҳаракат қилаётгандик. Салоҳ болакайлардан бири жароҳат олганини кўриб, ортига қайтди ва унинг ҳолидан хабар олишни хоҳлади. Бунга кўпчиликнинг ишонгиси келмасди. Ҳамма ҳайратдан қотиб қолганди», - дейди Фалернинг ўгай отаси Жо Купер.

Салоҳ, ҳаттоки, вазият шундай тус олгани учун болакайдан узр ҳам сўради. Умуман, уларнинг хафагарчилиги узоққа чўзилмади. Ҳозир Фалернинг «Инстаграм»даги саҳифасига кўпчилик ёппасига обуна бўлмоқда. Болакай айнан ижтимоий тармоқдаги аккаунтига «Ливерпуль» ўйинчилари билан тушган суратларини жойлади. Салоҳ билан ёнма-ён тушган суратининг тагига эса бўлиб ўтган воқеани қайд этиб, шундай деб ёзди: «Бурнимдаги жароҳат Салоҳ билан учрашув учун арзийди».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz