Қайднома

Қидирув

Арвеладзе ҳамон хотиржам эмас, Қосимов ҳам...

Арвеладзе ҳамон хотиржам эмас, Қосимов ҳам...

  17.08.2019 23:34
  0
  311
Арвеладзе ҳамон хотиржам эмас, Қосимов ҳам...

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинлар оралиғи қисқа бўлгани сабабли тикланиш омон эмас. Тез гол урганимиз яхши бўлди, улар ҳимояда жуда зич ўйнашаётганди. Иккинчи голдан кейин эса бўш ҳудудларни топиш осонроқ кечди. Умуман олганда, баҳсни назорат қилдик. Бизни терма жамоалар ўйинига қадар яна муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Навбатдаги беллашувларда ҳам ғалаба қозонишга интиламиз. Суръатни йўқотмай, хотиржамликка берилмаймиз. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман, - дейди Арвеладзе. 

 

Мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- "Курашларга бой қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этиб бўлмайди. Шу боисдан бугунги беллашувда тактик схемада ўзгариш амалга ошириб, 5-4-1 кўринишида ўйнашни лозим топгандик. 

Умуман жамоамиз бугун ёмон ҳаракат қилмади. Кучли рақибга карши муносиб ўйнашди. Яратилган қатор вазиятларни голга айлантира олганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи тушириб, одатий 4-3-3 тактик схемасига кайтгандик. 

Бироқ иккинчи таймдаги кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди. "Пахтакор"даги тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди, ҳамда улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу билан "Пахтакор"ни табриклайман. Жамоамиз эса келгуси учрашувларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилади. Олдимизда кубок доирасидаги баҳс турибди", - дейди Миржалол Қосимов.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz