Қайднома

Қидирув

Ўта йирик ҳисоб – савиядан дарак

Ўта йирик ҳисоб – савиядан дарак

  19.08.2019 01:03
  0
  427
Ўта йирик ҳисоб – савиядан дарак

Яхшилаб эътибор бериб қаралса, ЖЧ саралашларидаги ўта йирик ҳисоблар Осиё қитъаси жамоалари орасида, бўлиб ҳам Форс кўрфази термалари иштирокидаги ўйинларда кўп учрайди. Бу ҳисобларнинг кўпи одатда, аҳамиятсиз бўлади. Мағлубиятга учраган жамоалар - Жануби-Шарқий Осиёнинг футболи тараққий этишга улгурмаган мамлакатларидан. ЖЧ-2002 саралашининг 1-раундида 8та ва ундан ортиқ гол урилган ўйинлар учраган. 2006 йилги мундиал саралаш циклига келиб вазият бироз ўзгарди. 9та гол фарқи билан учрайдиган ғалабалар орасида Ватанимиз терма жамоаси ғалабаси ҳам борлиги ниҳоятда қувонарли ҳол. ЖЧ-2018 саралаш цикли 2-раундининг ўзида 8та гол фарқи билан қайд этилган ҳисоблар 8тани ташкил қилди. Демак, гранд жамоалар билан йирик ғалабалар яна кўп такрорланиши эҳтимоли юқори. Қуйида сўнгги 4та саралаш циклида учраган ўта йирик (камида 8та гол фарқи билан) ҳисоблар ва уларни қайд этган жамоалар хусусида маълумот бериб ўтамиз.

ЖЧ-2006 САРАЛАШИ

Туркманистон - Афғонистон - 11:0. 2003 йил 19 ноябрь. ЖЧ-2006 саралаши. 1-раунд. Ашхобод. «Олимпия» стадиони. Ҳакам: Эмил Бусурманқулов (Қирғизистон). Голлар: Гувончмуҳаммет Овеков (6, 35), Бегенчмуҳаммед Кулиев (8, 22, 81), Назар Байрамов (27), Омар Бердиев (42), Режепмурат Агабаев (49, 65, 67), Дидаргилич Ўразов (90).

Мальдив ороллари - Мўғулистон - 12:0. 2003 йил 3 декабрь. ЖЧ-2006 саралаши. 1-раунд. Мале. «Расме Данду» стадиони. Ҳакам: Дешаприя Арамбекаде (Шри-Ланка). Голлар: Али Ашфақ (4, 61, 63, 68), Муҳаммад Низом (42), Иброҳим Фозил (45}1, 45}4), Ассад /ани (65), Аҳмад Ториқ (74, 78), Хишигдалаи Баттулга (75-авт.), Муҳаммад Нозиҳ (80).

Фаластин - Хитой Тайпейи - 12:0. 2004 йил 18 февраль. ЖЧ-2006 саралаши. 2-раунд. Ал Вакра (Қатар). «Ал Вакра» стадиони. Ҳакам: Мухтор ал Ярими (Яман). Голлар: Зиёд ал Корд (10), Сафван Ҳабиб (20, 32), Франсиско Атура (43), Роберто Кетлун (52, 86), Тайсир Амир (76), Аҳмад Кешкеш (82).

ЖЧ-2010 САРАЛАШИ

Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 9:0. 2007 йил 13 октябрь. ЖЧ-2010 саралаши. 1-раунд. Тошкент. МҲСК стадиони. Ҳакам: Али Ҳамад ал Бадвави (БАА). Голлар: Максим Шацких (4, 16, 34, 57, 77), Темур Кападзе (26), Виктор Карпенко (43), Улуғбек Бақоев (54), Шавкат Саломов (68).

 

ЖЧ-2014 САРАЛАШИ

Иордания - Непал - 9:0. 2011 йил 23 июль. ЖЧ-2014 саралаши. 2-раунд. Амман. «Амман Халқаро стадиони». Ҳакам: Ядоллоҳ Жананбози (Эрон). Голлар: Ҳассан Абдул-Фаттоҳ (7, 72, 83, 90), Амир Диб (20, 57), Аҳмад Ҳайил (31, 62), Абдуллоҳ Диб (45}2).

Япония - Тожикистон - 8:0. 2011 йил 11 октябрь. ЖЧ-2014 саралаши. 3-раунд. Осака. «Нагаи» стадиони. Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия). Голлар: Майк Хавенаар (11, 47), Шинжи Оказаки (19, 74), Юичи Комано (35), Шинжи Кагава (41, 68), Кенго Накамура (56).

 

Баҳрайн - Индонезия - 10:0. 2012 йил 29 февраль. ЖЧ-2014 саралаши. 3-раунд. Риффа. «Баҳрайн Миллий стадиони». Ҳакам: Андре ал Ҳаддод (Ливан). Голлар: Исмоил Абдул-Латиф (5-пен., 71, 75), Муҳаммад Тайиб ал Алави (16, 61), Маҳмуд Абдулраҳмон (35-пен., 42), Сайид Саид (63, 82, 90}4).

ФИФА Тергов қўмитаси назарига тушган бу ўйиндан олдин гуруҳда ажойиб вазият юзага келган, «Баҳрайн яна 9та гол урса ва Қатар ютқазса» шарти билан кейинги ўйин атрофида ажиотаж юзага келган. Индонезия ҳам бу ўйинга 8 нафар дебютантини туширади, қолган 3 ўйинчи ҳам терма жамоанинг аосий футболчиси эмасди. Камига, 3-дақиқадаёқ Индонезия дарвозабони Сямсидар қизил карточка олади. Қарама-қарши ўйиннинг (Эрон - Қатар) 85-дақиқасида ҳам Қатар ютқазаётган эди. 86-дақиқада Муммад Каоланинг дурангни таъминловчи голи Баҳрайнни орзу қилиш имкониятидан маҳрум қилганди. Айнан ўша 10:0 ҳисобидаги ўйиндан сўнг Баҳрайннинг шонли даври сўнганди.

 

ЖЧ-2018 САРАЛАШИ

Жанубий Корея - Лаос - 8:0. 2015 йил 3 сентябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Хвасеонг. «Хвасеонг» стадиони. Ҳакам: Жумпеи Иида (Япония). Голлар: Ли Чунг Йонг (9), Сон Хюн Мин (12, 74, 89), Квон Чанг Хун (30, 75), Сук Хюн Жун (57), Ли Жаэ Сунг (90}4).

 

БАА - Малайзия - 10:0. 2015 йил 3 сентябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Абу-Даби. «Муҳаммад Бин Зайд» стадиони. Ҳакам: Абдулраҳмон ал Жассим (Қатар). Голлар: Моҳаннад Салим (16), Али Мабҳут (22, 33, 76), Аҳмад Халил (24, 29, 70, 78), Ҳабиб Фардан (25), Муҳаммад Аҳмад (37).

 

Қатар - Бутан - 15:0. 2015 йил 3 сентябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Доҳа. «Жассим Бин Ҳамад» стадиони. Ҳакам: Муҳаммад Абу Лум (Иордания). Голлар: Муҳаммад Муса, 8, 27, Муҳаммад Касола, 18, Али Ассадалла, 21, 45, 63, Ҳассан Ал Ҳайдос, 25, 87, Муҳаммад Мунтари, 37, 41, 48, Акрам Афиф, 57, Буалем Кукхи, 62, 70, Исмоил Муҳаммад, 75.

Қатар терма жамоаси сафида гол урган Али Ассадалла (Баҳрайн), Муҳамад Касола ва Муҳаммад Мунтари (Гана), Буалем Кукхи (Жазоир) каби футболчилар асли бошқа мамлакатларда таваллуд топишган, улар кейинчалик футбол қонунларига мувофиқ маҳаллийлаштирилган. Мисол учун, Муҳаммад Мунтари 1993 йил 20 декабрда Гананинг Кумаси шаҳрида туғилган. 2012 йилда «Ал-Жайиш» клуби сафига келиб қўшилган. 2014 йил декабрда Қатар терма жамоаси сафига жалб этилган. Терма жамоа таркибида илк голини 2014 йил 27 декабрда Эстония дарвозасига урган.

 

Қувайт - Мьянма - 9:0. 2015 йил 3 сентябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Доха (Қатар). «Абдуллоҳ бин Халифа» стадиони. Ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон). Голлар: Юсуф Носир (11, 18), Али Аҳмад Мақсуд (12), Файсал Зайид (46), Зоу Мин Тун (56-авт.), Абдулазиз ал Машаъан (61), Бадар ал Мутва (69-пен., 88, 90}3).

БАА - Шарқий Тимор - 8:0. 2015 йил 12 ноябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Абу-Даби. «Муҳаммад Бин Зайд» стадиони. Ҳакам: Муҳсин Торки (Эрон). Голлар: Али Мабҳут (15, 19), Аҳмад Халил (43, 53-пен., 56, 57), Довуд Али (54), Аҳмад ал Аттас (87).

Хитой - Бутан - 12:0. 2015 йил 12 ноябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Чангша. «Хелонг» стадиони. Ҳакам: Мараж ал Аважи (Саудия Арабистони). Голлар: Мей Фанг (10), Янг Ксу (13, 21-пен., 37, 52), Ю Дабао (16, 39), Ю Ханчао (34, 72), Ванг Йонгпо (66, 81), Жанг Хидзе (88).

Шарқий Тимор - Саудия Арабистони - 0:10. 2015 йил 17 ноябрь. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Дили. «Дили Мунисипал» стадиони. Ҳакам: Алан Миллинер (Австралия). Голлар: Муҳаммад ал Саҳлави (29-пен., 42, 55-пен., 70, 89), Осама Ҳавсави (34), Яҳё ал Шеҳри (35), Тайсир ал Жассим (85), Фаҳад Муваллад (90}2).

 Иордания - Бангладеш - 8:0. 2016 йил 24 март. ЖЧ-2018 саралаши. 2-раунд. Амман. «Амман халқаро стадиони». Ҳакам: Муҳаммад Таъқи Алжаъфари (Сингапур). Голлар: Ҳамза ал Дардур (7, 23, 40), Абдуллоҳ Диб (29-пен.), Юсуф ал Равашдеҳ (32), Баҳа Файсал (63), Юсеф ал Набер (82), Аҳмад Самир (90}2-пен.).

 Фикрат тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz