Қайднома

Қидирув

ЯНА ЎША VAR…

ЯНА ЎША VAR…

  19.08.2019 12:31
  0
  356
ЯНА ЎША VAR…

Турнинг марказий баҳсида «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» ўзаро тўқнаш келди.  2:2 ҳисобида якунланган баҳс турли воқеаларга бой бўлди. Дейлик, жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилган Серхио Агуэро 66-дақиқада захирага олингач, Хосеп Гвардиоланинг бу қароридан норози бўлиб, мураббий билан тортишди. Охирги дақиқаларида Габриэль Жезус гол урганидан кейин эса аргентиналик ҳужумчи юмшади ва Гвардиола билан ярашиб олди. Бироқ бразилиялик футболчининг голи VAR аралашуви билан бекор қилинди. Эсингиздами, «Сити» ЧЛнинг ўтган мавсуми чорак финалида ҳам айнан VAR туфайли «Тоттенхэм» қошида бош эгганди.

uw «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг голли cериясини 5та ўйинга етказиб, бу борада шахсий рекордини янгилади. Англиялик 24 ёшли форвард бунга қадар «Китчи» («ўртоқлик»), «Йокогама» («ўртоқлик»), «Челси» (Англия суперкубоги)га қарши ўйинларда 1тадан гол урган бўлса, АПЛ 1-турида «Вест Хэм» дарвозасини 3 бора ишғол этганди.

uw «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш «Борнмут»га қарши ўйин (1:2)да гол ҳаммуаллифига айланиш баробарида АПЛ антирекордини ҳам ўрнатди. Гап шундаки, Грилиш бошланғич таркибда майдонга тушган кетма-кет 20-ўйинда унинг жамоаси мағлубиятга учради. Бу омадсиз серия 2014 йили «Саутгемптон»га қарши учрашув (1:6)дан буён давом этмоқда. 

uw «Норвич» - «Ньюкасл» - 3:1. Бу учрашувда мезбон жамоанинг 3та голи ҳам ҳужумчи Тьеэму Пукки ҳисобига ёзилди. У шу тариқа «Норвич» сафида охирги 26 йил бадалига «хет-трик» қайд этган биринчи футболчига айланди. «Норвич» футболчиларидан охирги марта Эфан Экоку 1993 йили «хет-трик»ка эришганди.

 

17 август

АРСЕНАЛ - БЕРНЛИ - 2:1 (1:1)

Лондон. 60214 томошабин.

Голлар: Лаказетт (13),

Обамеянг (64) - Барнс (43).

Арсенал: Лено, Мэйтленд-Найлз, Давид Луиз, Папастатопулос, Монреаль, Себальос (Торрейра, 83), Гендузи, Нелсон (Пепе, 46), Уиллок, Обамеянг, Лаказетт (Колашинац, 71).

АСТОН ВИЛЛА - БОРНМУТ - 1:2 (0:2)

Бирмингем. 40996 томошабин.

Голлар: Дуглас Луис (71) -

Кинг (2-пен.), Уилсон (12).

БРАЙТОН - ВЕСТ ХЭМ - 1:1 (0:0)

Брайтон. 30459 томошабин.

Голлар: Троссард (65) - Эрнандес (61).

НОРВИЧ - НЬЮКАСЛ - 3:1 (1:0)

Нориж. 27059 томошабин.

Голлар: Пукки (32, 63, 75) -

Шелви (90}3).

САУТГЕМПТОН -

ЛИВЕРПУЛЬ - 1:2 (0:1)

Саутгемптон. 31712 томошабин.

Голлар: Ингз (83) - Мане (45}1), Фирмино (71).

Ливерпуль: Адриан, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Окслейд-Чемберлен (Хендерсон, 89), Вейналдум, Милнер (Фабиньо, 74), Салоҳ (Ориги, 79), Фирмино, Мане.

ЭВЕРТОН - УОТФОРД - 1:0 (1:0)

Ливерпуль. 39066 томошабин.

Гол: Бернард (10).

МАНЧЕСТЕР СИТИ -

ТОТТЕНХЭМ - 2:2 (2:1)

Манчестер. 540503 томошабин.

Голлар: Стерлинг (20), Агуэро (35) - Ламела (23), Лукас Моура (56).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне, Родри Эрнандес (Давид Сильва, 78), Гюндоган, Бернарду Сильва (Маҳрез, 80), Агуэро (Габриэль Жезус, 66), Стерлинг.

Тоттенхэм: Льорис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Санчес, Роуз, Уинкс (Лукас Моура, 56), Ндомбеле, Сиссоко, Ламела (Ло Чельсо, 85), Эриксен (Скипп, 90), Кейн.

18 август

Шеффилд Юнайтед -

Кристал Пэлас - 1:0 (0:0)

Шеффилд. 30197 томошабин.

Гол: Лундстрэм (74).

Челси - Лестер - 1:1 (1:0)

Лондон. 40629 томошабин.

Голлар: Маунт (7) - Н~Диди (67).

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Канте, Жоржиньо (Ковачич, 71), Педро, Маунт, Пулишич (Виллиан, 71), Жиру (Абрахам, 61).

Лестер: Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнжю, Фукс, Н~Диди, Перес (Олбрайтон, 80), Тилеманс, Чоудури (Прат, 73), Мэддисон, Варди.

————————————————---------------------------

ВУЛВЕРХЭМПТОН - МЮ  ўйини  кеча  бўлиб  ўтди.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Футболчилар билан фахрланаман. Улар майдонда борларини беришди. Мухлислар биз яхшироқ ўйнаганлигимизни айтишлари мумкин, аммо якуний натижа муҳим аҳамиятга эга. Табиийки, ғалаба қозонишни истагандик, йигитлар ҳам шунга лойиқ ўйин кўрсатишди, аммо... VAR тизими ҳақида гапирсам, ўтган йили ЧЛ баҳсида ҳам худди шу каби ҳолатга тушган эдик. Қарангки, яна шундай вазият такрорланди. Бир хил ҳолатга икки марта тушиб қолиш жуда оғир. VAR камчиликларини зудлик билан ҳал этиш лозим. Ўйлашимча, мухлислар жамоа кўрсатган ўйиндан хурсанд бўлишди. Тўғри, яна ва яна ишлашда давом этиб, яратилган вазиятлардан самаралироқ фойдаланишни ўрганишимиз шарт.

Маурисио Почеттино («Тоттенхэм» бош мураббийи): - Очко олганимиздан хурсандман, албатта. Аммо ҳали кўп ишлашимиз лозим. Жамоа барча йўналишларда кучайиши керак. Бу ишларни босқичма-босқич амалга оширяпмиз, бунинг учун бироз вақт керак. Моура бетакрор гол урди. «Манчестер Сити» каби жамоага қарши ўйнар экансан, борингни беришинг талаб этилади. VAR тизимини бирдек қабул қилишимиз лозим. Ҳа, бу тизимни озроқ танқид қилгандим, аммо энди унга кўникиш шарт. Чунки тизим замонавий футболга жуда зарур.

 

1  ЛИВЕРПУЛЬ  2   2   0   0   6-2   6

2  АРСЕНАЛ       2   2   0   0   3-1   6

3  МАНЧЕСТЕР СИТИ   2   1   1      0          7-2       4

4  БРАЙТОН      2   1   1   0   4-1   4

5  ТОТТЕНХЭМ   2   1   1   0   5-3   4

6  БОРНМУТ      2   1   1   0   3-2   4

7  ШЕФФИЛД Ю.   2   1   1   0      2-1       4

8  ЭВЕРТОН       2   1   1   0   1-0   4

9  МЮ              1   1   0   0   4-0   3

10                   БЕРНЛИ  2   1      0          1          4-2       3

11                   НОРВИЧ 2   1      0          1          4-5       3

12                   ЛЕСТЕР   2   0      2          0          1-1       2

13                   ВУЛВЕРХЭМПТОН           1          0          1          0          0-0       1

14                   КРИСТАЛ ПЭЛАС 2          0          1          1          0-1       1

15                   ЧЕЛСИ   2   0      1          1          1-5       1

16                   ВЕСТ ХЭМ   2      0          1          1          1-6       1

17                   АСТОН ВИЛЛА    2          0          0          2          2-5       0

18                   НЬЮКАСЛ   2      0          0          2          1-4       0

19                   САУТГЕМПТОН    2          0          0          2          1-5       0

20                         УОТФОРД     2          0          0          2          0-4       0

ТЎПУРАРЛАР:

Пукки (Норвич) - 4та

Стерлинг (Манчестер Сити) - 4та

Барнс (Бернли) - 3та...

 

23 август (жума)

00:00     Астон Вилла - Эвертон

24 август (шанба)

16:30     Норвич - Челси

19:00     Брайтон - Саутгемптон

19:00     МЮ - Кристал Пэлас

19:00     Шеффилд Юнайтед -

            Лестер

19:00     Уотфорд - Вест Хэм

21:30     Ливерпуль - Арсенал

25 август (якшанба)

18:00     Борнмут - Манчестер Сити

20:30     Тоттенхэм - Ньюкасл

20:30      Вулверхэмптон – Бернли


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz