Суперлига-2019даги асосий мавзу - чемпионлик масаласи ҳал бўлди, ҳисоб. Гарчи «Пахтакор»га алоҳида қайғурмасамда, жамоа ўйинлари мени асло бефарқ қолдираётгани йўқ. Ахир бетараф мухлисга нима керак? Албатта, чиройли ўйин ва голлар-да! Бугунги «Пахтакор»да сифат бор, голлар ҳам етарли. Мен айниқса, Игорь Сергеев учун хурсандман. Тўғриси, бу йигит иродасига қойил қолиш керак. Ҳа, кўпчилик Игордан ҳамон хафа, дарғазаб. Гўёки, у миллий жамоамизнинг ЖЧ-2018га чиқолмаганида бош айбдорлардан биридек. Лекин бир нарсани ҳисобга олайлик, Игорь ўша вақт мислсиз босим остида қолганди. Демоқчиманки, ҳужумчининг шу ҳолатга тушганида мураббийларнинг катта айблари бор. Агар улар қайсарлик қилмай, ўйини қовушмаётган Игорга озгина дам беришганида эди, ҳужумчи балки чуқур «инқироз»га тушмасмиди? Майли, бу гаплардан энди фойда йўқ. Муҳими, Сергеев ўзини тиклаб олди, голлар урмоқда. Игорь, буёғига бўшашмасанг, бас.
Мукаррам БЎРОНОВ (Вобкент шаҳри).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20