Қайднома

Қидирув

Натижа - юксалиш манбаи

Натижа - юксалиш манбаи

  28.08.2019 10:54
  0
  189
Натижа - юксалиш манбаи

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Марказий Осиё чемпионатидаги натижаларига эътибор қаратмаслик керакми? Менимча, бундай фикрлар ўринсиз. Ҳа, биласиз, болалар футболида натижа ортидан қувиш ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди. Бироқ гап катта футболга қадам ташлашга улгурган ва бунга яқин турган йигитлар ҳақида кетаётганини унутмайлик. Қолаверса, руҳиятга таъсир масаласи ҳам бор-ку. Дейлик, Афғонистон ва Тожикистон термаларини ютолмаслик профессионал даражага яқинлашган футболчиларга салбий таъсир қилмайдими? Ахир катта турнирлар ривожланишга беқиёс туртки бермайдими? Тўғри, марказий Осиё чемпионати катта турнир ҳам эмас, аҳамияти ҳам йўқ, ҳисоби. Лекин айнан шундай мусобақалар орқали жамоанинг ўз кучига ишончини орттириб бориш зарур-ку. Хуллас, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мутасаддилари Тожикистонда қайд этилган натижалардан асло кўз юммасликлари керак. Ахир бизни олдинда расмий ўйинлар кутмоқда. Агарда ёшлар тизимидаги жамоаларимиз қитъа ва чемпионатидан яна четда қолса, бу футболимиз тараққиётини сезиларли даражада секинлаштиради. Бас шундай экан, улар олдига ҳам марҳум Мираброр Усмонов даврида бўлгани каби муайян талабларни қўйиш мақсадга мувофиқ.

Зокир ПАЗИЛОВ (Қўқон шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz