Қайднома

Қидирув

Карпин эмас, Куперга раҳмат!

Карпин эмас, Куперга раҳмат!

  04.09.2019 05:52
  0
  1021
Карпин эмас, Куперга раҳмат!

Россия матбуоти «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпинни мақташ билан овора. Дейлик, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг бирданига самарали ўйнаб кетгани асосан Карпин билан боғланмоқда. Лекин эгри ўтириб, тўғри сўзлаш керак. Элдорнинг «очилиб» кетишида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купернинг хизмати Карпинникидан анча кўп. Бинобарин, унга майдонда энг мақбул жойни айнан аргентиналик мутахассис топиб берди. Карпин эса футболчимизнинг Осиё кубогидаги иштирокидан тўғри хулоса чиқариб, уни шунчаки, олдинга сурди. Ваҳоланки, россиялик мутахассис ўтган мавсум Элдорни турли позициялар, ҳаттоки, ҳимояда ҳам синаб кўрганди. Ҳа, Шомуродовнинг ўсишида «Ростов» ва Россия чемпионати ҳиссаси катта. Лекин биз аввало, Купердан миннатдор бўлишимиз керак. Айни шу мисолнинг ўзи термамизда муносиб мураббий ишлаётганидан далолат бериб турибди. Ажабмас, Купер энди жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам таъминласа...

Қодир МАҲКАМОВ (Гулистон шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz