Қайднома

Қидирув

Алишер Никимбаев: "ЎФАнинг аввалги раҳбарияти ҳашаматли ҳаёт тарзини кечирган ..."

Алишер Никимбаев: "ЎФАнинг аввалги раҳбарияти ҳашаматли ҳаёт тарзини кечирган ..."

  07.09.2019 07:40
  0
  858
 Алишер Никимбаев:

Таниқли футбол мутахассиси, айни дамда Қатар ФА ишлаётган Алишер Никимбаев ЖЧ-2022 саралашида Фаластинга (0:2) ютқазиб қўйган бош жамоамиз хусусида ўз фикрларини  "Футболиум" телеграмм каналида қуйидаги тарзад баён қилди.

- Мендан ушбу ўйин ҳақида тассуротларимни сўрашмоқда... Натижа мен учун нохуш кўнгилсизликка айланди. Эктор Купернинг мураббийлик имкониятларига нисбатан аввалдан салбий фикрда бўлсам-да, футболчиларимизнинг маҳорати ғалаба учун етарли деб ўйлардим. Амалда бундай бўлмади.
Купернинг истеъфоси ва янги бош мураббийнинг тайинланиши Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси учун жуда қимматга тушиши мумкин. Аввалги раҳбариятнинг "шоҳона" харажатлари туфайли ЎФА ғазнасини бўшаб қолган. Мираборо Усмоновдан қолган катта "мерос" (баъзи маълумотлар кўра тахминан 2 миллион доллар) ва 2 йил мобайнида ЎФА ҳисобига тушган маблағлар деярли тугаб бўлган...

Энди ЎФАнинг янги раҳбарияти қийин аҳволда. Уларга мақсад, вазифалар ва миллий жамоа ўйинига мос келмайдиган мураббий аввалги раҳбариятдан мерос бўлиб қолган. Уни истеъфога чиқариш эса жуда қимматга тушади. Агар Куперни ишдан олиш керак бўлиб қолса, пул зарур бўлади. Бундан ташқари янги мураббий учун ҳам пул керак. Билишимча ЎФА ғазнасида пул йўқ.
Молиявий муаммолар Купернинг ўрнига маҳаллий мутахассиснинг тайинланишига олиб келиши мумкин. Футболимиздаги деярли барча таниқли мутахассислар бу лавозимда ишлаб кўргани, бошқалари эса ишлаш учун етарли обрўга эга эмаслигини эътиборга оладиган бўлсак, миллий жамоани ким бошқариши мумкин деган саволга жавоб топиш осон бўлмайди.

ЎФА раҳбариятининг ҳозирги вазифаси янги мураббийни танлаш пайтида (бу эртами, кечми барибир юз беради) аввалги раҳбариятнинг хатосини такрорламасликдир.

Қайсидир номзодни танлашдан олдин миллий жамоанинг кучли ва кучсиз томонларини, келажакда унинг олдида қандай вазифалар ва мақсадлар туришини, ривожланиш йўналиши қандай эканини, турли ёшдаги жамоалар ўртасидаги муносабатлар қандай бўлишини ва номзод буларнинг барчасига қанчалик лойиқ эканини тушуниб олиш шарт», - деб таъкидлади Никимбаев.

Мисол тариқасида Қатар миллий жамоаси бош мураббийи Феликс Санчесни келтириш мумкин. У Қатарга Aspire футбол академияси лойиҳасига асосан келди. У ерда ёш футболчиларга испанча ўйин услубини сингдирди. Кейинчалик Қатар ёшлар жамоаси билан 2014 йилда Осиё чемпиони бўлди. 2017 йилда эса миллий жамоага тайинланиб, 2019 йилда Осиё Кубогини қўлга киритди.

Футбол федерациясининг узоқни кўзлаган ҳолда олиб борадиган иши шундай бўлиши керак – барча ёшдаги терма жамоалар ягона ўйин услуби ва ривожланишнинг умумий дастури билан бир-бирига боғланиши керак...
Ҳозир Ўзбекистон термаси жамоаларида нима бўляпти?  Айнан шу 4 та ёшдаги термаларда бир хил услуб қўлланилиш ғояси амалга ошмаяти... 


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz