Қайднома

Қидирув

Ғаройиб «тулки»нинг орзуси

Ғаройиб «тулки»нинг орзуси

  08.09.2019 05:32
  0
  181
Ғаройиб «тулки»нинг орзуси

Сўнгги икки йил мобайнида бу футболчи «Лестер»нинг асосий футболчиларидан бири бўлди. Мазкур жамоага у 2017 йилнинг январида келган ва қисқа муддатда алмаштириб бўлмас ўйинчилардан бирига айланганди. Ўтган мавсум 22 ёшли ярим ҳимоячи АПЛдаги 37та ўйинни бошланғич таркибда бошлаганди - айни пайт «тулкилар тўдаси»ни усиз тасаввур қилиш қийин. «Лестер» Нголо Кантега яхшигина ўринбосар топди.

Бу ёзда Ндиди деярли дам олмади - июнда Нигерия термаси Африка кубогида қатнашди ва максимал даражада ўйин ўтказиб, 3-ўринни эгаллади. Уилфред 7та ўйиннинг 6тасини асосий таркибда бошлади.

Ҳордиқ - гўёки, Ндиди учун бегонадек. Бу йил ушбу футболчи Лестердаги де Монтфорт университети (DMU)да бизнес ва менежмент йўналиши бўйича таҳсил олишни бошлади. Ўтган йили ушбу таълим масканига бориб, талабалар билан суҳбатлашгач, курсларга аъзо бўлишни мақсад қилганди.

«Университет вакиллари бу ерда ўқишим мумкинлигини айтишганида, жуда хурсанд бўлдим, - дейди Ндиди. - Ушбу курсдан ўтишни хоҳлайман, чунки бизда - Нигерияда мактабда таълим олиш имконияти бўлмаган. Янада ривожланиб, янги нарсаларни ўрганмоқчиман».

Ндидининг айтишича, у «Лестер» машғулотларидан кейин бошланадиган кечки дарсларга қатнайди. Клубдошлари унинг университетда таҳсил олаётганидан бехабарлар, аммо Уилфред юқоридаги интервьюдан кейин уларнинг хабар топишларини тахмин қилмоқда.

Ндиди ўқитувчиларини мақтаб, DMUда олган даражаси уни футболдан кейинги ҳаётга тайёрлашидан умидвор: «Бу ердаги муаллимларнинг барчаси ажойиб, улар чиндан ҳам менга ёрдам беришга интилишмоқда. Шунчаки китоб ўқиш ўрнига, менга вақт ажратишмоқда, кўплаб нарсаларни тушунтиришмоқда, менинг машғулотлар жадвалимга мослашишмоқда. Менинг юртимда кўплаб болалар мактабга боришмайди, чунки ота-оналари уларни ўқитишга қодир эмаслар. Футбол курортига асос солмоқчиман, у ерда одамлар футбол ўйнаб, шу билан бирга, таълим олишлари мумкин бўлади. Ўйлашимча, оддий ҳаётингизга алоқаси бўлмаган ниманидир ўрганиш жуда муҳим».

Ндидига Лестерда ҳамма нарса ёқади - ярим ҳимоячи бу ерда рафиқаси билан бирга яшайди. Улар жорий йилнинг майида турмуш қуришган. «Лестерда самимий ва ажойиб одамлар кўп - ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман, - дейди Уилфред. - Баъзан автомобилимни DMUдан узоқроққа жойлайман, шу тариқа кампус (талабалар шаҳарчаси)гача пиёда сайр қилиш имконияти туғилади. Буни чиндан ҳам ёқтираман».

Жуда таъсирланарли, шундай эмасми?

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz