Қайднома

Қидирув

Зеб-зийнат тақиб ўйнаган футбол юлдузлари (фотогалерея)

Зеб-зийнат тақиб ўйнаган футбол юлдузлари (фотогалерея)

  10.09.2019 08:47
  0
  256
Зеб-зийнат тақиб ўйнаган футбол юлдузлари (фотогалерея)

Тилла занжир, узук, билагузук тақиб майдонга тушган футболчилар - ўтган асрнинг 90-йиллари охири 2000 йиллар бошида кузатилган ноёб манзаралардан бири.

Кейинчалик бу борада тақиқ ўрнатилди, эндиликда ҳакамлар ўйин арафасида ҳар бир ўйинчини текшириб, тақинчоқни ечиб қўйишни қатъий талаб қилишмоқда. Қуйидаги фотожамланмада бир вақтлари зеб-зийнат билан футбол ўйнаган юлдузлар жой олишган.

60-йиллар охири. Навқирон Йохан Кройфф хиппи-занжир тақиб олган.

Диего Марадона ЖЧ-1986да. Зирак, узук ва чап қўлидаги билагузукка эътибор беринг.

1994 йили тақинчоқлар Паоло Мальдинида ҳам бўлган.

Карлос Вальдерраманинг афсонавий соч турмаги сабабли унинг бўйнидаги тақинчоқлар назардан четда қолиб кетган кўринади.

90-йилларда тўп сурган футболчилар орасида боғич ва занжир тақиш урф бўлганди. Мана, Роберто Баджони кўринг.

Шунингдек, Предраг Миятовичда ҳам шундай тақинчоқ бўлган.

Кўриб турганингиздек, Элдор Шомуродовнинг бугунги кундаги устози Валерий Карпин ҳам тақинчоқларга бефарқ бўлмаган.

2000 йиллар бошида Жанлуижи Буффон шундай кўринишда тўп сурган.

Луиш Фигунинг бўйнидаги тақинчоқ жониворларнинг тирноғи ёки қозиқтишига ўхшайди.

Патрик Клюйверт, шунчаки, оддий боғич таққан

Зирак - Славен Биличнинг севимли тақинчоғи бўлган.

Хуан Себастьян Верон ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Дэвид Бекхэм ҳар куни зирак тақсада, ўйин пайти уни ечиб қўйган.

«Реал» тимсоли Рауль 90-йилларда узукни ўпиш одатини бошлаб берганди.

Луис Суарес ҳозир ҳам Раулнинг анъанасини давом эттирмоқда.

Евро-2004да ёш Криштиану Роналдунинг қулоғида зирак бўлган.

Бу ерда ҳакамга Жей-Жей Окочанинг зираклари ёқмаган кўринади.

Тақинчоқларга тақиқ қўйилганига анча бўлди, аммо ҳозир ҳам қоидага хилоф иш тутаётганлар топилмоқда. Масалан, Сеск Фабрегас.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz