Қайднома

Қидирув

«Питт ва Жоли тўйи»...

«Питт ва Жоли тўйи»...

  10.09.2019 03:55
  0
  485
«Питт ва Жоли тўйи»...

Бутун бир жамоа ноодатий сабаб билан ўйинга келмаса-я... Ҳа, баъзилар гоҳида меҳр-муҳаббатни таблодаги рақамлардан устун кўришади. Руминия чемпионати тўртинчи лигаси 2-туридан ўрин олган ўйинлардан бири ўтказилмади. Гап шундаки, «Пояна Маре» клуби белгиланган вақтда стадионга келгани йўқ. Йўқ, молиявий камчилик ёки қандайдир ички муаммо сабаб эмас, балки футболчилардан бирининг тўйи туфайли...

Хуллас, мезбон жамоа вакиллари белгиланган вақт ўтиб кетсада, чамаси 30 дақиқа давомида чигалёзди машғулотлари билан банд бўлишди. Яъни меҳмонларни ярим соат кутишди. Якунда расмий кишилар сабри ҳам тугади ва бош ҳакам «Пояна Маре»га техник мағлубият ёзишдан ўзга чора тополмади. Қизиқ, кимнинг тўйи расмий ўйиндан муҳимроқ кўрилди? Ушбу футболчи - Ионуца Делиу жамоа етакчиларидан биридир. Унинг тўй оқшоми айнан ўйин кунига тўғри келгани - бу шунчаки, вазият тақозоси, холос. Яъни Ионуца атайин бундай қилмаган, албатта. Хуллас, футболчи клуб раҳбарларидан тортиб, барча футболчи ва ходимларни тантанали оқшомга таклиф этганди. Қарангки, «Пояна Маре» вакиллари ўйин туфайли никоҳ ўқиш маросимини ўтказиб юборишни исташмади. Улар кенгашиб олишгач, стадион эмас, балки никоҳни қайд этиш идораси томон йўл олиб, Ионица ёнида туришди. Кейин барча футболчилар ресторанда тўпланиб, роса яйрашди. Куёвбола кечқурун тўй маросимидан олинган суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштириб, ўзига хос ёзув қолдирди: «Брэд Питт ва Анжелина Жоли тўйи».

Тўғри, бу ҳолатда клубни оқлаб бўлмайди. Ахир профессионал спорт тамойиллари бузилмоқда, бунинг ортидан можаро келиб чиқиши ҳам мумкин. Аслида ўйин вақтидан 1 соат олдин «Пояна Маре»нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида жамоанинг стадионга боролмаслиги ҳақида хабар чиққан ва сабаб ҳам кўрсатилганди: «Бу кун клубдошимиз ва дўстимиз Ионуца Делиу ҳамда унинг бўлажак умр йўлдоши Диана учун жуда муҳимдир. Улар ўзаро муносабатларини никоҳ орқали расмийлаштиришга қарор қилишди. Шу сабаб ўлароқ, жамоамиз «Кирчи»га қарши ўйинга боролмайди. Чунки барча футболчилар ва ходимлар шундай унутилмас кунда куёв ёнида бўлишлари шарт. Биз учрашувни бошқа кунга кўчиришни хоҳладик, аммо бу маънодаги илтимосимизни рад этишди. Натижада бугун майдонга тушмасликка қарор қилдик. Зеро, футболчимизни ёлғизлатиб қўёлмаймиз. «Кирча» — «Пояна Маре» - 3:0...».  Баёнотдан кўриниб турибди, жамоа техник мағлубиятга рози эди. Демак, «Пояна» очколардан кўра, футболчи тўйини муҳимроқ билган...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz