Қайднома

Қидирув

Асосий «кўпик» опера

Асосий «кўпик» опера

  10.09.2019 05:30
  0
  425
Асосий «кўпик» опера

«БАРСЕЛОНА»ГА 89 МАРТА, «РЕАЛ»ГА ЭСА 34 МАРТА. Аслида ёзнинг бош «кўпик» операси қаҳрамони номини айтиш ҳам шарт эмас. Албатта, бразилиялик Неймар-да. Бу йил Франция футболида ёзги трансферлар бозори 11 июнь куни очилди ва 2 сентябрда ёпилди. Хуллас, ана шу муддат (деярли 3 ой) давомида матбуотчилар Неймарнинг «ПСЖ»дан кетишини фаол тарзда муҳокама қилишдан асло бўшашмади. Газетамизнинг шу сони 21-саҳифасида берилган мақолада ҳам ёзилганидек, вариантлар жуда кўп эди. Қисқаси, «Барселона» ва «Реал» бразилияликка бош харидор сифатида тилга олинди, кейинги қаторда эса «МЮ», «Ювентус» каби клублар зикр этилди.

 

Қаранг, тиниб-тинчимас журналистлар Неймар трансферига боғлиқ барча хабарларни санаб чиқишга ҳам эринмадилар. Демак, аниқ ҳисоб-китобларга кўра, трансферлар бозори даврида биргина championat.com сайтининг ўзида Неймарнинг «Барселона»га қайтиши хусусида нақ 89 марта хабар чиқибди. Яна 34та хабарда эса бразилиялик юлдузнинг «Реал» либосини кийиши маълум қилинган.

Неймар бу йил клубини ўзгартирмаслиги ёзги трансферлар муддатининг охирги куни ойдинлашди. Бу маълумот дарҳол футболчининг яқинлари томонидан ҳам тасдиқланди. Шундан кўп ўтмай, «ПСЖ» раҳбарияти жамоа мухлисларига алоҳида мурожаат йўллаб, бразилияликни ҳақоратламасликни илтимос қилди. «Биз бутун жаҳон футболига кулгу бўлишни хоҳламаймиз», - деганди «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу бразилиялик трансферига белгиланган баланд баҳо юзасидан. Кўринишидан, «кўпик» операнинг кейинги пардаси ҳам бор, шекилли. Чунончи, Неймар энди «Барса»да ўйнаш ўрнига клуб билан ...судлашмоқчи! Аввалги шартномаси бўйича олиши керак бўлган бонус масаласида, албатта...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz