Қайднома

Қидирув

Хатони тан олиш яхши...

Хатони тан олиш яхши...

  10.09.2019 10:39
  0
  737
Хатони тан олиш яхши...

Хатони тан олиш яхши, уни такрорламаслик янада яхши. «Навбаҳор»га чинакамига мухлислик қилмасамда, Андрей Канчельскиснинг жамоа бош мураббийи лавозимига қайтарилганидан жуда хурсанд бўлдим. Зеро, унинг натижаларини бир четга суриб турайлик, номиёқ катта рекламадир. Тан олиш керак, Канчельскис Наманганда ишлаб турганида, Россия матбуотининг футболимизга нисбатан эътибори бир қадар ошганди. Қолаверса, «МЮ»дек клуб тарихида ёрқин из қолдирган россиялик мутахассис қисқа вақтда футболчилар ва мухлислар меҳрини қозонди. Афсуски, «Навбаҳор» раҳбарияти буларни ҳисобга олмай, унинг ўрнига Ўзбекистон миллий жамоадаги иш даврида бирор нарсани қойиллатмаган Деян Журжевични олиб келди. Хайриятки, бунинг хато қарор эканлиги тан олинди, фақат «Навбаҳор»даги шашт ва маром бузилгани чатоқ бўлди-да. Энди Канчельскис ўша маромни тезроқ қайтарса, бас. Клубнинг бу сафар у билан 3 йиллик шартнома тузгани эса таҳсинга сазовор иш.

--------------------------------------------------------

Камолиддин БОЗОРОВ (Асака шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz