Қайднома

Қидирув

«МЮ» де Хеа билан янги битим тузиб, унинг маошини оширади

«МЮ» де Хеа билан янги битим тузиб, унинг маошини оширади

  10.09.2019 09:58
  0
  314
«МЮ» де Хеа билан янги битим тузиб, унинг маошини оширади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид де Хеа яқин кунлар ичида клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

Манбанинг қўшимча қилишича, янги келишувдан сўнг испаниялик посбоннинг бир йиллик маоши 17 миллион еврога етади. Ҳозирда Поль Погбанинг маоши тахминан шунча.

Де Хеанинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадарга тузилган. Манкунианликлар у билан шартномани ҳозир узайтиришмаса, келаси йилнинг ёзида уни бепул қўйиб юборишларига тўғри келади.

28 ёшли де Хеа 2011 йилдан бери «МЮ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У манчестерликлар сафида барча мусобақалар доирасида 366та ўйинда майдонга тушиб, 377та гол ўтказган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz