Қайднома

Қидирув

Гарет Бейл: «Зиданнинг «Реал» билан алоқалари олдингидек яхши эмас»

Гарет Бейл: «Зиданнинг «Реал» билан алоқалари олдингидек яхши эмас»

  10.09.2019 15:31
  0
  177
Гарет Бейл: «Зиданнинг «Реал» билан алоқалари олдингидек яхши эмас»

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Sky Sport нашрига берган интервьюсида жамоа билан муаммолари борасида ҳам тўхталиб ўтди.

«Тушунаман, мени керакмас буюм мисоли клубдан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Буни кўнглимга яқин олмаган бўлсадамда, бу ишни тўғри деб бўлмайди.

Ўтган мавсумдаги ўйинимизни оқлаб бўлмайди. Лекин бунда фақат мен айбдор эмасман. Бутун жамоа ўзини ёмон томондан кўрсатди.

Ўзимни майдонда бахтлиман деб айта олмайман. Шундай бўлсада,  профессионалман ва майдонга тушишим билан ўзимнинг бор кучимни ишга соламан. Бу клубим ёки терма жамоадаги ўйин бўладими фарқи йўқ. Асосийси ўйин амалиётига эга бўлишим жуда муҳим.

Зидан ажойиб мураббий. Унинг қўл остида фантастиc натижалар қайд этганимизни тан оламан, бироқ ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди. Унинг раҳбарият ва футболчилар билан алоқалари ёмон томонга ўзгарган.

Асосий таркибга кириш учун курашдан қўрқмайман. Айнан шу нарса учун Мадридга келган эдим. Умид қиламанки, раҳбариятнинг футболчиларга бўлган қараши ўзгаради. Ана шундагина, футболчилар енгил тин олишади. «Реал Мадрид»да тўп суриш менга ёқади. Шу сабабли бошқа клубга ўтишни истамадим» - дейди Гарет.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz