Қайднома

Қидирув

«Бу чексизлик белгиси, фақат...»

«Бу чексизлик белгиси, фақат...»

  11.09.2019 03:36
  0
  264
«Бу чексизлик белгиси, фақат...»

Ижтимоий тармоқларда ЖЧ-2022 расмий рамзи устидан мириқиб кулишмоқда. Уни ҳаттоки, писсуар(унитаз)га ўхшатишди. ФИФА 2022 йилнинг қишида Қатар майдонларида ташкиллаштириладиган навбатдаги жаҳон чемпионати учун танланган рамзни 3 сентябрь куни расман тақдим этди. Бир қарашда мундиал-2022нинг асосий белгиларидан бири жуда оддий кўринади - оқ тусли нақшинкор 8 рақами. Лекин ташкилотчиларнинг тушунтиришларича, рамзнинг ҳар бир элементи маълум маънога эга экан. Демак, дизайнерлар қабул қилган ғояга мувофиқ, рамздаги хира чизиқлар  қумлоқ тепаликларга, 8 рақами шаклида боғланган узлуксиз арқон эса жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган 8та стадионга ишора. Бу шунингдек, чексизлик маъносини англатади. Муаллифлар ўзига хос арқон яратишда Форс кўрфази халқларининг миллий бош кийимлари - куфиядан илҳомланишган. Яна анъанавий араб каллиграфия (санъат йўналиши)сининг нозик жиҳатлари ҳам эътиборга олинган.

 

Бироқ оддий мухлислар рамз ғоясига яхши баҳо беришмаяпти. Улар логотип тақдим этилганидан кейиноқ ижтимоий тармоқларда сўзамоллик, ҳозиржавоблик ва калака қилиш бўйича мусобақалашишни бошлаб юборишди. Дейлик, Musa Alshuqairi ники остидаги фойдаланувчи янги рамзни франциялик машҳур рассом Марсель Дюшан суратига қиёслади. Фақат шуниси борки, фонтан шаклидаги писсуар (унитаз)­га... Умуман, рамзга турлича муносабат билдирилмоқда. Мана, ижтимоий тармоқларда қолдирилган айрим фикрлар билан танишиб, ўзингиз баҳо беринг:

- ЖЧнинг янги рамзи. Ие, бу таглик эмасми?

- Қишда ўтказиладиган биринчи ЖЧ рамзи - шарф... Ҳа ёки йўқ?

- Вертикал чексизликка ўхшаш рамз. Фақат бу чексизлик Қатарнинг чемпио­нат мезбонлик ҳуқуқини олиш учун қанча сарфлаганига ишора...

- Бир нарсани кўряпман: рамз ФИФАнинг янги ҳийлалари, порахўрлик, коррупция ва қулдорликка асосланган...

- Нима, қатарликлар шу рамзни яратиш учунгина ФИФАни сотиб олишганми?

Қатар-2022 мундиали рамзи ҳаттоки, Дубай полицияси бошлиғи ўринбосари Дҳаҳи Халфанни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ:

- Дизайнер рамзни илонга ўхшатиб қўйибди. Жуда яхши ўхшатиш.

- ФИФА мен йўллаган дизайнни рад этди. Эҳтимол, етарлича пул тўламагандирман...?

- Энди ҳеч қачон ЖАРда ўтказилган ЖЧ-2010ники каби яхши рамзни кўрмайсиз, қўшиқни эшитмайсиз.

Қатар-2022 белгисини ҳаттоки, турли манбаларда рўйхатдан ўтиш учун сўраладиган махфий сўз ёки рақамлар уйғунлиги (пароль) ясаш талабига қиёслашди.

- Сизнинг рамзингиз катта ва кичик ҳарфлар, рақам ҳамда белгилардан иборат бўлиши керак Муаммо йўқ - Qa_tar2022.

- Қатар жаҳон чемпионатига рамз тайёрлаш учун Fiverr (бепул хизмат кўрсатувчи манба, унда ҳаваскорлар ўз ишларини буюртмачиларга ҳавола этишади)га буюртма берганми?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz